Дисплазия
Тоз –сон бўғими диспазияси бу бўғимларнинг ривожланиш даврида шакилланиш жараёнини туғма бузилиши. Дисплазия лотинчадан таржимада нотўғри ўсиш маносини англатади. Малумотларга кўра дисплазия таянч-харакат тизими касалликларининг энг кенг тарқалган туғма патологиялардан бири хисобланади, янги туғилган чақолоқларнинг 3 фоизида учрайди. Қизларда ўғил болаларга нисбатан етти барабар кўпроқ бўлади. Кассалик бир томонлама ёки икки томанлама бўлиши мумкин.
Касалликни келиб чиқиш сабаблари:
- Ирсий омил, ота – онасида касаллик бўлган бўлса.
- Ёмон мухит , сифатсиз озиқ – овқатлар ва ичимликлар.
- 35 ёшдан ошган хомиладорларда.
- Хомиладорлик вақтида ёндош касалликлар: ортиқча вазн, камқонлик, буйрак, жигар, юрак касалликлари
- Кучили таксикоз ва гестозлар, кўп дорилар истемол қилиш, носоғлом турмуш тарзи.
- Болани бачадонда нотўғри жойлашиши.
- Хомиладорлик пайтида инфекцион касалликлар.
- Болани эрта, ойига етмасдан туғилиши.
Белгилари: жуда кам ва тажрибасиз ота – она сезмай қолиши ҳам мумкин. Дисплазия янги туғилган чақолоқни безовта қилмайди, оёқларни бир бирига нисбатан қисқариши, теридаги бурмаларни симетрик эмаслиги, оёқлар фаол ва пасив харакати хажми чекланганлиги кузатилади.
Шуларни хисобга олиб бола умрининг дастлабки ойларида албатта ортопед-травматолог шифокорига кўрикка обориш зарур, у текшириб, керак бўлса қўшимча текшурувлар рентген, ультратовуш диагностикаси ёрдамида касалликни аниқлайди.
Даволошни шифокор назоратида олиб бориш керак. Бунда оёқларга тўғри позиция бериш, фаол харакатчанликни сақлаш, физиотерапия муолажалари ва узулуксиз бутунлай соғайгунча даволош зарур.
Асоратларни олдини олиш учун касалликни бола ҳаётининг биринчи ойларида ташҳислаш ва довалаш муҳим аҳамятга эга. Агар ўз вақтида даволанмаса болага жиддий муаммо туғдириши мумкин. Болалар юришни бошлаганда оқсоқланиш пайдо бўлади. Чақолоқ оёғини ён томонга силжита олмайди, ёки катта қийинчиликлар билан бажаради. Бола катталашган сари даволанмаган дисплазия оқибатлари ёмонлашади. Юриш шакли “ўрдак юриш” даб номланадиган шаклига ўтади. Бундай болани харакатчанлиги чекланади, бошқа бўғимлар ҳам деформацияланади: умиртқа поғонасида скалиоз, оёқларни тиза ва товон бўғимларининг қейшаиши кузатилади. Келажакда оёқ мушаклари яхши ривожланолмайди. Тоз ва тиза бўгимларида мунтазам оғриқ қўшилади. Умиртқа поғанасини қейшеиши, ички аъзоларни ҳам ишлаш фаолиятини ёмонлаштиради.
0 комментариев