Сихатгох хақида | О санатории

Сихатгохимиз хакида

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Назарбек” санаторияси Тошкент вилояти Зангиота туманининг баҳаво ва сўлим гўшаларидан бирида жойлашган бўлиб, 1999 йилда ташкил топган.

«Хозирги кунда сиҳатгоҳда 15 дан ортиқ олий тоифадаги, тажрибали шифокорлар ва 35 дан ортиқ малакали хамширалар хизмат кўрсатмоқда»                  
Назарбек сихатгохи рахбарияти

Тажрибали шифокорларимиз томонидан сиҳатгоҳга келган ҳар бир дам олувчи тўлиқ текширилиб, аниқ ташҳис асосида комплекс муолажалар буюрилади. Санаторияда доволашнинг асосий негизини 1780 метр ер остидан чиқаётган кам ишқорий, енгил минераллашган, юқори термал (78- 80) хусусиятга эга маъданли сув ташкил қилади.

  “Назарбек” маъданли суви қуйидаги касалликларни самарали даволайди:

  • Гастритлар.
  • Ошқозон – ичак яра касалликлари.
  • Ичаклар ялиғланиши(колит, энтроколит).
  • Ўт пуфаги сурункали касалликлари.
  • Ошқозон ости бези сурункали касалликлари.
  • Жигар касалликлари.
  • Урологик касалликлар.
  • Гинекологик касалликлар.
  • Бўғин, суяк, мускул касалликлари.
  • Асаб тизими касалликлари.
  • Тери касалликлари.

  Маъданли сув ер остидан 78- 80 градус иссиқликда чиқади. Санаторияда дам олувчилар маъданли сув билан ванналар қабул қилишдан ташқари марварид ванналар, ҳушбўй-гиёҳли ванналар, сув ости уқалаш ва оёқ-қўллар учун ярим ванналардан фойдаланадилар. Сантория сув билан даволаш бўлимида сочма (церкуляр) душ, “Шарко” душлари мавжуд. Шу бўлимдаги “сауна” ва маъданли сувли ҳовуз (бассейн) аёл ва эркак дам олувчиларни алоҳида қабул қилади.

  Санаторияда шифобахш балчиқ билан даволаш кенг йўлга қўйилган. Шам ва озокерит билан даволаш бўлими дам олувчилар билан гавжум. Бундан ташқари, сиҳатгоҳда ўндан ортиқ турли хилдаги электр муолажалари ҳам қўлланилади. Турли гиёҳли ўсимликлардан шифобаҳш дамламалар тайёрлайдиган фитобар ҳам дам олувчилар хизматида.

  Санаторияда уқалаш хоналари мавжуд. Игна билан даволаш хонаси эса дам олувчилар учун ҳар доим хозиру – нозир. Кунлик (кундузги) даволаш бадантарбияси дам олувчиларга қувват–мадад ҳамда тетикликни бағишлайди.

  Санатория ошхонасида дам олувчиларимиз учун мохир ошпазлар томонидан уч маҳал мазали парҳез таомлар тайёрланади. Дам олувчиларни маданий хордиқ чиқаришлари учун санатория маданият саройида ҳар куни ўйин–кулгули тадбирлар ва юртимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт дастурлари ташкиллаштирилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда

кузатиб боринг

uz_UZUzbek