Даволаш турлари | Виды лечений

Даволаш турлари

Маъданли сув

  Санаторияда доволашнинг асосий негизини 1780 метр ер остидан чиқаётган кам ишқорий, енгил минераллашган, юқори термал (78-80 градус иссиқликда) хусусиятга эга маъданли сув ташкил қилади.

  “Назарбек” маъданли суви қуйидаги касалликларни самарали даволайди:
1) Гастритлар.
2) Ошқозон – ичак яра касалликлари.
3) Ичаклар ялиғланиши(колит, энтроколит).
4) Ўт пуфаги сурункали касалликлари.
5) Ошқозон ости бези сурункали касалликлари.
6) Жигар касалликлари.
7) Урологик касалликлар.
8) Гинекологик касалликлар.
9) Бўғин, суяк, мускул касалликлари.
10) Асаб тизими касалликлари.
11) Тери касалликлари. ва бошқа касалликлар

Игна билан даволаш

  Акупунктура (игна билан доволаш) асаб тизими билан боғлиқ бўлган касалликларнинг аломатларини ва уларнинг сабабларини йўқ қилишга эьтибор қаратилади.

  Биоактив “нуқталарга” моҳирона тасир орқали танада тўғри импульслар шакиллантирилади. Улар ички аъзолар ва асаб тизимини оптимал ишлашига олиб келадиган ўзгаришларни амалга оширади. (Бундан эса организимнинг табий холати тикланади.

  Игна билан даволош неврологик касалликлар, психологик холатларда, хатто ёш болаларда ҳам қўлланилади.

Физиотерапия

  Физиотерапия – организмга физиологик таьсирнинг энг самарали усулларидан бири бўлиб, ушбу усул турли касалликларни даволаши билан машхур. Терапиянинг асосий мақсади мушак тизимида юзага келган муаммолардан халос бўлишдир. Бундан ташқари, у тери касалликларини даволаш ва олдини олишда яхши натижалар беради, тўқималарда яллиғланиш жараёнларини бартараф этади.

Тузли ғор

Тузли ғор – таркибига магний, калий, темир гидроксиди каби элементлар ва йигирмага яқин бошқа микроэлементларни жамлаган.

Ғорда бўлиш нафас йўлларининг аллергик касалликлари, узоқ давом этадиган ўткир ва сурункали бронхит, астма, пневмония асоратлари ва тери касалликларини даволаш имкониятини яратади.

Ундаги муолажалар иммунитет тизимини мустаҳкамлаш ва шамоллашнинг олдини олишнинг оддий ва ёқимли усули ҳисобланади.

Уқалаш

Даволаш тизимини уқалаш муолажалари (массаж)сиз тасаввур этиб бўлмайди. Санаторияда эса 5 та уқалаш хоналари мавжуд.

Ёқимли муолажа бутун танани янада соғлом қилиши билан бир қаторда қон оқимини ва метаболизмни кучайтириб, иммунитетни кўтаради. Унинг таъсири одамни янада чуқурроқ бўшаштириб мушакларнинг ҳордиқ олишига ёрдам беради, ташвишларни бартараф қилиб, жисмоний ва руҳий уйғунликни тиклашга ёрдамлашади.

Балчиқ билан даволаш

  Санаторияда шифобахш балчиқ билан даволаш кенг йўлга қўйилган. Шам ва озокерит билан даволаш бўлими дам олувчилар билан гавжум. Бундан ташқари, сиҳатгоҳда ўндан ортиқ турли хилдаги электр муолажалари ҳам қўлланилади.

Махсус ванналар

  Санаторияда дам олувчилар маъданли сув билан ванналар қабул қилишдан ташқари марварид ванналар, ҳушбўй-гиёҳли ванналар, сув ости уқалаш ва оёқ-қўллар учун ярим ванналар хизматидан фойдаланадилар. Сантория сув билан даволаш бўлимида сочма (церкуляр) душ, “Шарко” душлари мавжуд. Шу бўлимдаги “сауна” ва маъданли сувли ҳовуз (бассейн) аёл ва эркак дам олувчиларни алоҳида қабул қилади.

uz_UZUzbek