Қора шоколад
Қора шоколад – бу какао кукуни, какао мойи ва шакардан иборат бўлган шоколад тури, аммо сут қўшилмайди. У бошқа шоколад турларига қараганда фойдали хисобланади, чунки таркибида какао кўп , шакар кам.
Шоколад таркибида какао қанча кўп бўлса шунча аччиқ таъмга эга бўлади. Таркибида 70-80% какао бўлган шоколад аччиқ шоколад номи билан, таркибида 50% какао бўлган шоколад қора шоколад номи билан сотилади.
Аччиқ шоколад энг кўп фойда келтиради.
Аччиқ шоколаднинг 7-та тасдиқланган хусусияти.
Юқори энергия манбаига эга. 100 гр аччиқ шоколад деярли 539 ккал.ни ташкил қилади.
Таркибида :
Хужайра толаси -7.4гр.Темир моддаси-5.6мгр Магний-133мгр.Фосфор-170мгр.Калий -360мгр.Калций-45мгр.РР витамини -2.1мгр.Е витамини-0.9мгр. В1 , В2 витаминлари -0.7мгр. тўйинган ёғ кислоталари мавжуд. Антиоксидатлардан флавин, фловоноидлар, кахетин моддалари бор. Таркибидаги кофеин ва теобромин эса кофега нисбатан деярли 100 баравар кам.
Антиоксидант таъсирига эга.
Какао уруғи антиоксидант фловоноидлар, полифенолар ва бошқа биологик фаол моддаларга бой . Антиоксидантлар организимдаги эркин радикалларни зарарсизлантиради. Ушбу “тажовузкор“ зарралар миокрд инфаркти , қон босими касаллиги , хафли ўсмалар, мия ишемияси, қандли диабет ва бошқа кўпгина сурункали касалликларини кетириб чиқаради.
Қон босимини пасайтиради.
Немис ва Британия олимларнинг тадқиқотларида какаоанинг фаол компонентлари артерия хужайраларида азод оксидини ишлаб чиқаришини рағбатлантиради , у қон томирларининг қаршилигини камайтиради ва кенгайтиради, бу қон босимини пасайишига олиб келади, шунингдек антиоксидантлар ва микроэлементлар қоннинг биохимик кўрсаткичларини яхшилайди.
Атеросклерозни олдини олади.
Какао таркибидаги моддалар “ёмон” холестеринни ( паст зичликдаги липопротоинларни) камайтиради.Таркибидаги антиоксидантлар артерия ички девори хужайралари (эндотелия) шикастланишини олдини олади . Эндотелия шикасланиши қон қуйқаси тромб хосил бўлишига олиб келади , бу қон оқимини қисман ёки тўлиқ чеклаши мумкин.
Терини химоя қилади, айниқса нозик юз терисини таранглаштиради.
Какао кукунидаги антиоксидантлар тери хужайраларидаги қон оқимини кўпайтириши , метоболизимни яхшилаши, терини намлигини сақланиши исботланган. Бу ўзгаришлар фонида қуёш нурларини терига зиёни пасаяди.
Мия фаолиятини яхшилайди.
Какао таркибидаги флавоноидлар, антиоксидантлар мия тўқмаларига қон оқимини оширади, Паркинсонизм , Алцгемеймер касаллигини олдини олади. Серотанин “бахт” гармони синтезини кучайтиради, депрессияни олдини олади. Ундан ташқари оз миқдордаги кофеин ва теобромин хотира , фикрлаш , диққатни кучайтиради, бу айниқса интенсив ақлий меҳнат даврида , рухий стресс пайтида жуда муҳим.
Қандли диабет кассалигига таъсири.
Шоколад таркибидаги полифеноллар тўқмаларни глюкозага сезувчанлигини оширади, қондаги қанд миқдорини , “ёмон” холестерин миқдорини камайтиради. Инсулинни тана тўқмаларига таъсирини оширади. Какао кукунидаги фловоноидлар қандли диабет касаллиги таъсирида ривожланадиган неропатияни камайтиради.
Фойдаланиш бўича маслаҳатлар.
Таркибида какао миқдори 70% ва ундан юқори бўлган махсулотга устунлик бериш тавсия этилади. Шунингдек сунъий ёғлар , ранглар, консервантлар бўлмагани маъқул.
Шоколадни хона хароратида (15-20оС ) сув ва қуёш нурларидан ҳимояланган холатда сақлаш керак.
Катталарга кунига 40-50гр, 7-12 ёшгача 15-20гр, 15- 17 ёшгача 30-40гр тавсия этилади. Мунтазам кўп истеъмол қилиш боғлиқлик , қарамлик келтириб чиқаради.
Шоколадни овқатдан кейин ҳар бир бўлакчасини иссиқ чой ёки сут билан ичиш афзал, оч қоринга ейиш тавсия этилмайди.
Доимо соғ- саломат бўлинг.
0 комментариев