Аёлларда остеопороз касаллиги.
Остеопороз -сурункали касаллик бўлиб, суяклар минерал модаларининг алмашунуви бузилиши оқибатида, аста- секин зичлигининг пасайишига ва суяк тўқмаларининг бузилишига олиб келади. Суяклар шу даражада мўртлашиб, ҳатто “турган жайидан” йиқилиш натижасида ҳам синиши мумкин.
Бу касаллик шунчалик дозарбки, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти малумотларига кўра остеопороз юқумли бўлмаган касалликлар орасида: юрак –қон тизими касалликлари, саратон ва қантли диабетдан кейин тўртинчи ўрини эгалайди. 65 ёшдан ошган аёлларда тез- тез учрайдиган сон суяги бўйнчаси синишининг асосий сабаби остеопороздир.
Хавфли омиллар икки турда бўлади.
1)Бошқариб бўлмайдиган одамни ўзига боғлиқ эмас.
- Менопауза даври, айниқса эрта бошланган бўлса.
- 65 ёшдан катталар.
- Ирсий мойиллик
- Аввал суякларда синиш бўлган бўлса.
- Буқоқ, қандли диабет ва бошқа эндокрин касалликларида.
- Сурункалли ичак ,жигар, буйрак кассаликларида.
- Хомиладорлик даврида.
- Глюкокортикодларни узоқ вақт қабул қилиш.
- “Ётиб” қолган беморларда.
2)Бошқариб бўладиган, турмуш тарзи ва хатти – харакатларга боғлиқ ва уларни йўқ қилиш мумкин.
- Кальций моддасини кам истемол қилиш.
- Витамин Д ни етишмаслиги.
- Чекиш, спиртли ичимликларни суистемол қилиш.
- Кам ҳаракат , ўтироқ турмуш тарзи.
- Семизлик.
Симптомлари.
Дастлабки босқичда касаллик ҳеч қандай кўринишга эга эмас, шунинг учун бу касаллик билан оғриган бемор “арзимаган” ҳолатларда суякги синиши натижасида шифокорга мурожат қилади.
Остеопорознинг бошқа белгилари одатда умиртқа поғоналарида бир нечта компрессион ёриқларидан кейин пайдо бўлади.
- Бўй пасайиши.
- Қорин “катталашгандек” чиқиб қолади.
- Кўкрагида , тўш сохасида оғриқ, кўнгил айнаши,жиғилдон қайнаши.
- Озгина овқат емасдан тўйиб қолиш.
- Вазн камайиши.
- Бел ва умиртқада оғриқлар, айниқса ҳаво айнаганида.
- Девордан бошнинг орқа қисмигача бўлган масофани ошиши ( эгиклик , букчаиш)
- Қоврғаларнинг паски чегарасини тоз суягига яқинлашиб , ҳатто тегиб туриши.
Остеопороз натижасида суяклар синишини жойлари статистикаси:
Умиртқа поғонаси -46%;
Сон суяги бўйинчаси-20%;
Елка ва билак-15%;
Танани боқа қисимлари -19%
Асоратлари:
Умиртқа пағонаси суякларининг компрессион синиши , дарз кетиши. Синиш ҳатто одий ҳаракатларда бўлиши мумкин : кучили йўтал, эгилиб ердан нарса кўтаришда . Кўпинча кўкрак ва бел қисмида бўлади. Умиртқа деформациялашади , сурункали оғриқлар пайдо бўлади, нафас олиш тизими касалланади.
Сон суяги бўинчаси синиши (одатда ён томонга йиқилганда бўлади).Бемор “ётиб” қолади, томирлар тромбоэмболияси , ётоқ (пролежни) яралар пойдо бўлади.
Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти келтирган малумотлар:
Биринчи йиллида остеопороз туфайли синишдан ўлим 45-52 % ташкил қилади, синишдан кейинги дастлабки 3 ойда ҳар учинчи бемор вафот этади.
Омон қолганларнинг 33% “ётиб” қолади. 42% харакати чекланган, 15% юра олади ва уйидан чиқа олади.
Беморларнинг 9% синишидан олдинги фаоллик даражасига қайтади.
Профилактика.
Бирламчи профилактика – болаликдан бошланади.
Суяк массаси ва мустаҳкамлигини яратиш учун етарли миқдорда кальций , витамин Д истемол қилиш керак ва мунтазам равишда жисмоний фаол бўлиш керак.
Иккиламчи профилактика – касаллик аниқланганда қўланиладиган чоралар.
- Касаллик хақида малумотга эга бўлиш.
- Жисмоний фаоллик – мушакларни кучини ,коардинацияни сақлашга ва суяк зичлигини оширишга ёрдам беради.
- Диетани хилма – хиллиги, оқсилни етарли миқдорда истемол қилиш, кальций ва витамин Д билан бойитиш.
- Чекиш ва спиртли ичимликлардан воз кечиш.
- Беморнинг хафсизлигига эришиш чоралари – кўришини назорат қилиш, одатий юрадиган йўлларини яхши ёритиш, хар-хил тўсиқлар бўлмаслиги , ушлаш учун тутқичлар, хоммомда тутқичлар бўлиши , нарсаларни қўл етадиган қулай қилиб жойлаштириш , йиқилиб тишмаслигига шароит яратиш керак.
0 комментариев