Боғча болалари орасида учрайдиган энг кўп касаллик

Опубликовано Менеджер в

Тумов.

Болалар боғчага боришни бошлаши билан , янги таассуротлар билан бир қаторда тумовни ҳам олиб келишади. Тумов боғча болалари орасида учрайдиган энг кўп касалликдир. Буни вақтида даволамаса сурункали касалга айланади. Бундай вазиятда гўдаклар оғиз билан нафас олишга одатланиб , нафас йўлларига муздак ва “тозаланмаган” ҳаво кириб келиши оқибатида трахеит , тонзиллит, ларингит,аденоид  касалликларига тез тез чалинишади, тишлашини (прикус) ўзгаришига олиб келади. Ундан ташқари инфекция  ўрта қулоқ бўшлиғига тарқалиб отит касалигини , яъни қулоқдан йиринг оқишни келтириб чиқариши мумкин.

 

Тумовни доволаш.

Болани бурнини тўғри қоқишга ўргатиш керак.  Биринчидан қаттиқ кучанмасдан қоқиш керак. Икинчидан хар бир бурун йўлини алохида қоқиш зарур бунда галма –галдан бурун қанотини устидан босиб туриш керак.  Шундай қилинганда инфекцияни бурун ички йўлларига ва эшитув найи орқали ўрта қулоқ бушлиғига тарқалишини олди олинади.

 

Агар бола бурнини қоқишни билмаса унда махсус мосламалардан фойдаланилади.

Бурун ичида тўпланган шиллиқ суюқликни тозалаб , бурунга физиологик эритма ( дорихонада: 0,9 фоизли натрий хлор суюқлиги)  бир кунда 5-7 марта томизилади.  Бундай эритмани уй шароитида тайёрлаш учун 1 чой қошиқ туз 1 литр сувга эритилади. Ёки ва яхшиси хозирда дорихоналарда тайёр денгиз суви асосида таёрланган спрейлар (жумладан Аква марис ва бошқалар).Буни таъсирида бурун шиллиқ қаватида тикланиш тезлашади ва инфекцияни енгиши осонлашади.

Бурун чаноғини шишини камайтириш мақсадида майда томирларни торайтирадиган дорилардан фойдаланилади . Дорилар таъсирида бурун чаноғини шиши камаяди , нафас олиш енгиллашади , шилиқ суюқлик ишлаб чиқарилиши камаяди. Болаларда  томчи дорилардан кўра спрей шаклидаги дориларни ишлатилгани  маъқул , чунки томчи дорилар хар бир томчиси алохида дозага эга бир икки томчи кўпроқ тушишини узи дозани оширади ва зиёнли таъсири бўлиши мумкин. Аммо бу дориларни узоғи билан 7-8 кун ишлатиш мумкин. Бу  дорилар инфекцияга таъсир қилмайди, лекин  касаллик аломатларини камайтиради ва  енгилроқ ўтишига ёрдам беради.

Бундан ташқари гиёх дамламалари асосидаги дорилар билан бурунни чайиш мумкин , жумладан мойчечак дамламаси билан бур кунда 2-3 махал бурунни чайиш. Дорихоналардаги тайёр гиёхли спрейлардан фойдаланиш мумкин. Қўшимча физиотерапия даволаш усулларидан фойдаланиш кассаликни тезроқ тузалишига ёрдам беради.

Энг асосийси айтиб ўтишимиз керак бўлган тавсия  аввалом бор ЛОР шифокори назоратида давалош керак , дори-дармонларни дозаси ва тури хар бир беморга индивидуал равишда тавсия этилади ва қилинаётган даво муалажаларини фойдали таъсирини шифокор билади , керак пайтда дориларни турини ўзгартиради. Юқорида айтиб ўтганимиздек сурункали тумов холатига олиб бормаслик керак.

 

Рубрики: Статья

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURussian