Цистит касаллигини даволашда мухим икки тавсия.
Цистит бу қовуқ шилиқ пардасини яллиғланиши, аёллар циститга кўпроқ чалинишади. Ер юзидаги аёлларни деярли ярми хаётида бир марта цистит бўлиб ўтган, кўпинча бу касаллик 25 ёшдан 30 ёшгача ёки 55 ёшдан ошган аёлларда кузатилади.
Цистит: ўткир ва сурункали бўлади .
Келиб чиқиши :
- Инфекция юқишидан – патоген бактериалар чов териси юзасидан , қин шиллиқ қаватидан, уретрани ўраб турган тўқмалардан ва ичакдан сийдик йўлига кириб юқорига кўтарилади ва қовуққа тушиб ялиғлантиради.
- Юқумли бўлмаган сабаблар: дорилар, радиация , захарли моддалар , кимёвий моддалар, паразитлар, аллергия таъсирида бўлиши мумкин.
- Лимфа томирлари орқали танадаги сурункали инфекция ўчоқларидан ўтиши мумкин.
Цистит пайдо бўлишига қўзғатувчи омиллар:
- танамиздан совуқ ва зах ўтиши,
- жинсий алоқа гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, хомиладорлик , туғиш, аёлларда менопауза, простата безини ялиғланиши,
- жарохатлар, уретрада тиббий манипуляциялардан кейин ,
- қандли диабет, семириш, ўтироқ ҳаёт тарзи,
- кўп миқдорда аччиқ, шўр ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш.
Цистит белгилари: қорини паски қисмида оғирлик , оғриқ; сийиш пайтида оғриқ, ачишиш ва ёниш ҳисси; лойқаланган ва кам миқдорда тез- тез сийиш; сийдикда шилиқ ва қон пайдо бўлиши мумкин; сийдик чиқаришга ёлғон оғриқли истаг, сийдик тутмаслик; тана хароратини кўтарилиши.
Сурункали цистит белгилари ўткир циститга нисбатан кам. Касаллик вақтинча сусайиши мумкин, ремиссия даври йил давомида қўзғаш даври билан алмашиб туради ва йилдан йилга давомлироқ бўлади.
Цистит диагностикаси.
Умумий қон таҳлили, умумий сийдик таҳлили, сийдикни бактериологик текшириш, сийдик пуфагини УТТ си, цистоскапия.
Циститни асоратлари:
Сурункали пиолонефрит ривожланиши, буйракни атрофияси ва буйрак етишмаслик касаллиги, агар даволанмаса сийдик пуфаги кичраяди ва сийдик сақлаш функциясини тўлиқ йўқотиши мумкин.
Циститни даволаш :
- Даволаш пайтида зироворларга бой , аччиқ, шўр, тузланган овқатлардан, спиртли ичимликлардан чекланиш, кунига 1.5 – 2 литр сув ичиш керак.
- Инфекцион циститда антибиотиклар, фитопрепаратлар, ялиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи дорилар қўланилади (дорилар турини ва дозасини шифокор белгилаб беради)
- Махалий: тоз аъзолари инфекциясини даволаш.
Даволашда эътибор беришингиз керак бўлган икки тавсия:
Ўткир цистит даври 7-14 кун. Даволанишнинг биринчи ёки иккинчи кунида енгиллик пайдо бўлиши мумкин. Аммо сийдик анализлари тўлиқ нормалашгунга қадар дориларни дозасини ва қўллаш частотасини тўхтатмаслик ёки камайтирмаслик керак. Агар даволаниш мудатдан олдин тўхтатилса цистит белгилари яна пайдо бўлади фақат бу сафар уни даволаш қийинроқ бўлади, сурункали цистит холатига ўтади.
Сурункали циститни даволаш мураккаб ва узоқ вақт талаб қилади шунинг учун шифокор назоратида ва қунт билан даволаниш керак. Фақат антибиотиклар , фитопрепаратларни ўзи камлик қилади , қўшимча иммуномодуляторлар , бактериофаглар, қон айланишини яхшилайдиган дорилар, витаминлар ва антиоксидантлар буюрилади.
Циститни олдини олиш:
Кунига камида 1,5-2 литр суюқлик истеъмол қилиш, сурункали инфекция ўчоқларини даволаш, гинекологик ва андрологик касалликларни даволаш, гигиенага риоя қилиш, сийдик пуфагини талабга биноан бўшатиш , зировор, аччиқ, шўр таомлардан фойдаланишни чеклаш, танани совуқ ва зах ўтишига чиниқтириш.
0 комментариев