Хомиладорлик даври асоратларининг олдини олиш  оддий воситаси.

Опубликовано Менеджер в

Хомиладорлик пайтида кўпкина касалликлар ташқи аломатларсиз , билинмасдан ривожланади. Оддий сидик тахлили қадимдан табибларга ташхис қўишда ёрдам бериб келган.

19 аср охирларидан бошлаб  сийдикни биохимик ва микроскопик тахлили йўлга қўилгандан бери ўз мохиятини хозирги давирда ҳам йўқотгани йуқ ва аксинча касалликларни бошланғич даврида аниқлашда муҳим восита хисобланади. Хомиладорлик пайтида сидикни тахлил қилиш хомиладорлик даврининг ўзига хос патологияси таксикоз ва гестознинг  асоратларини ўтказиб юбормаслика ёрдам беради.  Бу  даврида буйраклар икки ҳисса кўп ишлайди, нафақат онанинг балки боланинг ҳам қонини тозалайди. Шунингдек ўсаётган бачадон сийдик йўлини сиқади, сийдик турғинлигига ва буюракни шишига олиб келиши мумкин.

Сийдикдаги ўзгаришлар нимани англатади.

Ацетон: агар хомиладорликни дастлабки босқичларида ацетон даражаси кўтарилса оғир таксикоздан далолат. Организимда метоболик жараёнлар бузилганлигини кўрсатади.

Сийдикни лойқаланиши: сийдикни шофофлиги бузилган бўлса , унда микроблар, лейкоцитлар, оқсил борлигига шубха қилиш мумкин. Чўкма пайдо бўлиши тузлар кўпайганлигига, метоболик касалликлар қўзғаганлигига  ишора.

Оқсил:  энг хафли кўрсаткичлардан бири, бу буйракда қон айланишининг бузилганлигига далолат. Оқсил даражасини 0,033г\л дан ошиши хомиладорликнинг жиддий асоратлари нефропатия ёки гестоз ривожланаётганлигини кўрсатади.( тезликда даволашни бошлаш керак).

Сийдикда лейкоцитларнинг мавжудлиги буйрак , сийдик йўлларида ялиғланиш борлигини кўрсатади. Касаллик аста секин ривожланиб авж олиши мумкин.

Сийдикда эритроцитлар ( айниқса парчаланган эритроцитлар)  – бу  суринкали нефрит , гломерулонефрит авж ола бошлаганлигини билдиради.

Сийдикда глюкоза  миқдри ошиши яширин қандли диабет борлигига шубха уйғотади , қўшимча текшурувлар қилиш керак бўлади.

Сийдикни топшириш қойдалари.

Сийдикни тахлил қилиш учун махсус тоза( стериль)  идишга эрталаб уйқидан кейин сийдикни ўрта қисмини йиғиш керак , топшириш арафасида дори дармонларни ( витаминлар, диуретиклар, антибиотиклар, гормонлар ) ва ранг берувчи таомларни (сабзи, лавлаги ) истемол қилишни истесно қилинг.

Хомиладор аёлларга умумий сийдик тахлили:

Биринчи уч ойликда – ҳар тўрт ҳафтада бир мартда.

Иккинчи ва учинчи уч ойликда – ҳар икки ҳафтада бир марта.

35 ҳафталигидан бошлаб ҳар ҳафтада топшириш буюрилади.

Кўриб турганингиздек одий ва жуда онсон сийдик анализи хомиладорлик пайтида организимда ривожланаётган кўпкина касалликларни анча олдин , хали аломатлари бошланмасдан туриб кўрсатиб беради.

 

Рубрики: Статья

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURussian