Хомиладорлик пайтида RLP

Опубликовано Менеджер в

Хомиладорман: – Тез-тез  қорним  пастки қисмида санчиқ пайдо бўлади.

Хомиладор аёллар кўпинча ўзаро сухбатда ёки шифокорларга шундай шикоятлар билан мурожаат қилишади. Хомиладорлик даврида турли хилдаги оғриқлар бўлиши сир эмас. Шундай оғриқлардан бири бачадон юмолоқ бойлами оғриғи ( легементар оғриқ ҳам деб аталади)

Бачадон юмолоқ бойлами оғриғи  – Round ligament pain (RLP). Бу хомиладорлик пайтида бачадонни юмолоқ бойлами билан боғлик оғриқдир.

RLP:  хомилодорлик даврининг  энг кўп тарқалган ноқулайликларидан бири ва одатда хомиладорликнинг 16 чи  хафтасидан 22 чи хафтасигача давом этади , гохида туққунича давом этиши мумкин. Бачадон юмолоқ бойлами ( лотинчада: lig. teres uteri ) қорин бўшлиғида бачадон осилиб турадиган бойламлардан бири ,  у бачадон ва чов орасида жойлашган ,  тос ички қисмидан  бошланиб чов терисида тугайди.  Хомиладорликда бачадон катталашганда юмолоқ бойлам чўзилади ва зўриқади.Оғриқ одатда қоринни икки ён пастки  қисмида ва чов сохасида кузатилади . Хомиладор аёл харакат қилганида (ўрнидан туриш пайтида , ўтирмоқчи бўлганда ва хокозо) холатларда кучайиши мумкин.  Бази хомиладор аёлларда   тос веналарини кенгайиши юмолоқ бачадон бойлами оғриғини кучайтиради . Тос веналарини кенгайиши (варикоз) , юмолоқ бойлам веналарини ҳам кенгайишига олиб келади. (ўзаро бир бири билан боғланган).

Аломатлари:

Қоринни пастки қисмида чов сохасини қушиб тусатдан бўладиган оғриқ.

Тўсатдан харакатланганда  ёки жисмоний машқлар бажарганда қорин бўшлиғида санчиқли оғриқ бир неча сония давом этиши мумкин.

Оғриқ қорин бир ён пастки қисмида ёки икки ён пастки қисмида  давомий бўлиши мумкин.

Нима килиш керак :

  • Аввалом бор акушер – гинекологга мурожат килинг. Оғриқни сабаби бошқа кассаликлар туфайли бўлиши мумкин  , масалан : аппендецит, буйрак тош касалиги, бачадон мушакларини қисқариши ( яъни тонуси ошиши) , ва бошқа кассаликларда.
  • Оғриқ бачадон юмолоқ бойлами  сабабли бўлаётган бўлса : оғриқ пайдо бўлганда тик турган булсангиз секин аста ўтиринг, агар  ўтирган бўлсангиз ўрниздан туринг ва озгина юринг.
  • Одатда оғриқ бир томондан булади. Оғримаётган томонизга секин аста ётинг бу бачадон юмолоқ бойламини зўриқишини камайтиради ва оғриқни тўхтатади.

Бачадон юмолоқ бойлами оғриғини  профилактикаси учун шифокорингиз билан маслахатлашиб куйидаги машқларни эхтиёткорлик билан хар куни бажариб туринг.

  • Полга эмаклаган холда туринг ( “турт оёққлаб”) , думба-сон қисмини туширмаган холатда бошингизни пастга туширинг.
  • Ёстиқлардан фойдаланинг. Дам олиш учун ётганингизда тиззаларингиз орасига ва бўкса қисмингизга ёстиқчалар қўйиб ётинг.
  • Етарлича суюқлик ичинг,бу соғлигингизга фойдали мушак ва мушак бойламларини чўзилувчанлигини кучайтиради. Ва яна қабзият бўлишини , сийдик йулларида инфекция ривожланишини олдини олади.
  • Хомиладорлар учун мўлжалланган бандажлардан фойдаланинг. Кийим остидан тақилгани учун ташқаридан кўринмайди , лекин бачадонни бир хил холатда ушлаб кўтариб туради (айниқса узоқ  жойларга , сафарга чиқишингизга тугри келганида) , ҳамда бел сохасига ҳам қувват булади.

Хомиладорлик даврингиз асоратсиз ўтсин, доимо соғ – саломат бўлинг.

Шифокор: Агзамходжаев Х.Х.

 

Рубрики: Статья

0 комментариев

Добавить комментарий

Avatar placeholder

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURussian