Инъекция шишлари, даволаш.

Опубликовано Менеджер в

Деярли барчамиз ҳаётимиз давомида кўп марта думба соҳасига “укол” инъекция олганмиз. Базида буни оқибатида инъекция қилинган жоида “дўмбоқчалар” шишлар пайдо бўлади – бу тибиётда инъекциядан кейинги инфильратлар деб аталади. Купкина ҳолларда улар соғлиқ учун ҳавф туғдирмайди ва бир неча кун, хафта ичида, бир мунча вақт ўтгач  ўз-ўзидан сўрилиб кетади. Базида тери остидаги, мушаклар орасидаги  шишлар икки ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида сақланиб қолади . Бундай инфильратларни сўрилиши учун  даво муолажаларини қўллаган мақул. Камдан кам ҳолларда эса асорат бериши мумкин . “дўмбоқчалар” йиринглайди оғриқ пайдо бўлади , махаллий ва умумий истма пайдо бўлади,юрганда ва  ўтирганда лўқиллаб оғрийди. Асорат бошланганда зудлик билан шифокор хирурга мурожат қилиш зарур.

Инфильтратларни сўрилишини ва пайдо бўлишини олдини олиш учун даво муолажалари.

Дори – дармонлар билан даволаш.

“Мазь Вишневского”.

5-6 қават дока  устга қалин қилиб сурилади малҳам ёилиб кетмаслиги учун дока орқасидан “стрейч-пленка” қўилади. “домбоқчалар” устига  лейкопластир билан махкамланади . 6-7 соатга қолдириш мумкин. Муолажа  4-6 кун давомида қилинади.

“Гепариновая мазь”.

Инфильрат устига юпқа қилиб суритилади, сўрилиб кетгунча секин аста силанади  кунига 2-3  махал. 6-7 кун. Мазкур восита ялиғланишни камайтиради , микроцеркуляцияни яхшилайди ва яна оғриқни камайтиради.

“Троксевазин гель.”

Кунига  икки махал сурилади. Ялиғланишга қарши ва антисептик хусусиятларига эга.  6-7 кун.

“Магнезия сульфат”.

беморларга инекция билан узоқ муддатли даволанишдан сўнг пайдо бўладиган шишларни доволаш учун тавсия этилади. Эритма билан тоза мато ёки пахта ҳўлланилади инфильтрат устига копресс қилиб қўйилади. 2-3 соатда компрессни ўзгартириб туриш керак. Қуруқ ҳолатида таъсир қилмайди. 8-10 кун.

“Димексид”

Гематомалардан тезда халос бўлишга ва инфильтратларда ёрдам беради.Таёрлаш учун ўнга бир прапорцияда ,яъни бир милилитр  димексидга ўн милилитр тоза сув қўшилади ва  матога ёки пахтага хуллаб кампрес қилинади 30 минут давомида,  кунига 2 марта. 6-7 кун давомида. (болалар, хомиладорларга мумкин эмас).

Физиотерапия

  • Массаж : қулда ёки махсус ускналар ёрдамида амалга ошириш мумкин.
  • Ултра юқори частотали индуктотермия : шишларни тезроқ сўрилишига ёрдам беради.
  • Электрофорез: қуруқ ўзини ёки огриқ қолдирадиган дорилар билан қилиш мумкин.
  • СМТ форез новокаин билан яхши ёрдам беради.
  • Фонофарез. Гепариновая мазь, троксевазин гель , фастум гель билан қилинганда инфильрат сўрилишини тезлаштиради , пайдо бўлишини олдини олади.

Ҳалқ табобатида  ишлатиладиган усуллар.

Йод:

инъекция қилинган жойга “йод сетка” қилинади. Кунига 2 махал. 4-5 кун. Жуда қуюқ ва қалин қилиб суриш мумкин эмас терини куйдиради.

Карам барглари:

Карам баргларини ювиб , таёқ болғача билан енгил урилади шираси чиқади, орқасидан “ стрейч-пленка” билан  шишлар устига лейкапластер ёки  бинт  билан махкамланади 7-8 соатга. 6-7 кун.

Асал,ун, тухим аралашмаси.

1 чой қошиқ асал  :  1 чой қошиқ ун  :  хом тухим сариғи аралаштирилади “ бўтқа”  холатига келтирилади. Докага юпқа қилиб сурилади орқасидан  “ стрейч – пленка” билан инфильтрат устига 7-8 соатга компресс қилинади. 6-7 кун.

Рубрики: Статья

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURussian