Иссиқлик тошмаси

Опубликовано Менеджер в

Иссиқлик тошмаси – майда қизил, пушти ёки оқ пуфакчалар кўринишида  теридаги тошма бўлиб исслиқлик алмашинуви бузилишининг белгисидур.  

 

Келиб чиқиш сабаби:  

Теридаги “эккрин” ( юнонча:  “ажралиш” , “парланиш” маносида) тер безларининг тиқилиб қолишидан бўлади.

Болалар ҳам, катталар ҳам бу касалликдан азият чекишади, лекин иссиқлик одатда болалар касаллиги ҳисобланади бу янги туғилган чақолоқларда терморегуляциянинг физиологик механизимлар  шакинланмаганлиги билан боғлиқ .

Терлаш қанчалик кучли бўлса, ушбу касалликка чалиниш хавфи шунчалик юқори бўлади. Иссиқ  ҳава ,  юқори намлик, синтетик матолардан ноқулай ёки жуда иссиқ кийимлар, ортиқча вазн —булар иссиқлик тошмасини қўзғатиши мумкин бўлган ҳафв омилларидир.

Иссиқлик тошмаси турлари.

Тошма турига қараб,  “иссиқлик”нинг уч тури мавжуд.

1)Кристалли иссиқлик — кўпинча янги туғилган чақалоқларда   булади. 1-2 мм ўлчамдаги  шаффоф пуфакчаларнинг пайдо бўлиши билан ажралиб туради. Пуфакчалар онсонгина ёрилиб , пўстланиш хусусиятига эга. Бундай турда ялиғланиш бўлмайди , чунки терини юзасида жойлашган ва изсиз йўқолади. Одатда бош ,бўин, танани юқори қисмида бўлади. Агар жараён бошланган бўлса, у ҳолда ёрилган  пуфакчалар қолдирган

микроскопик яраларга инфектция кириб бориши мумкин, шунинг учун касалликни ривожланишини олдини олиш тадбирларини ўтказаиш зарур.

2) Қизил иссиқлик -терининг чуқир қатламларига тасир қилади. Терида  ялиғланиш билан бирга 1-3 мм хажимдаги қизил тошма , оғриқ ва қичишиш  билан намоён бўлади. Болаларда бўйин , қўлтиқ ёки думғаза қисмида, айниқса терининг кийимга ишқаланадиган қисмида бўлади.

3) Чуқур иссиқлик -одатда катталарда оёқ, қўл ва қорин териси юзасида пайдо бўлади.

1-3 мм ўлчамдаги тана рангидаги пуфакчалар ҳаддан ташқари қизиб кетганда

ёки юқори намлик шароитида пайдо бўлади.

 

Даволаш.

Агар терингизда тошма бўлса, албатта дерматологга мурожаат қилинг. Тошма нафақат иссиқликка хосдир, у бошқа кўплаб тери ва юқумли касалликларда юзага келади ва фақат малакали мутахассис аниқ ташхис қўйиши мумкин.

Иссиқликни даволаш пайтида болани териси учун крем  ўрнига, ортиқча намликни ютадиган ва терининг нафас олишига имкон берадиган  чақолоқлар кукундан фойдаланиш керак. Чўмилиш сувига ромашка дамламасини қўшиш мумкин, (3 кошиқ рамашка ўтини 1 лит сув билан 30 дақиқага дамнанади сўнг дока билан сузиб олиб чумилтирладиган сувга қўшилади ) чўмилтирлгандан кейин сочиқ билан артилади ва чақалоқлар кукини сепилади. Кукин таркибида  талк , крахмал, рух борлиги сабабли терапевтик тасир кўрсатади, инфекция билан яхши курашади, терини намлигини нормаллаштиради.  Бу терини тинчлантиради ва уни тикланишга ёрдам беради.

 

Болаларда иссиқлик пайдо бўлишининг олдини олиш учун бир нечта оддий қоидаларга амал қилиш кифоя. 

 

Биринчидан, болангиз учун синтетик матолардан тикилган кийимларни

харид қилманг, улар терининг нормал “нафас” олишига  халақит беради

ва тирнаш хусусиятига эга.

 

Иккинчидан: пахта, зиғир, жун каби табийи   матолардан  тайёрланган кийимлар

мос келади: улар намликни яхши шимиб олади ва ҳаво ўтишини таъминлайди.

Болалар хонасидаги ҳароратни — + 20C дан ошмаслиги тавсия этилади.

 

Учинчидан: гигиена ҳам муҳим рол ўйнайди – болангизни кунига камида бир марта,  иссиқ кунларда эса икки марта  чўмилтиришингиз  керак:   эрталаб ва кечқурун ва хар сафар совун билан чўмилтириш  тафсия этилмайди.

 

 

Рубрики: Статья

0 комментариев

Добавить комментарий

Заполнитель аватара

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURussian