Короновирус мутацияси – “Британия штамми“

Опубликовано Менеджер в

Короновирус мутацияга учраб янги “британия штамми “ дунё бўйлаб тарқалиб бормоқда.

Биринчи маълумотлар:

2020 йил 19-20 декабрь кунлари COVID-19 нинг янги штамм хақида гапира бошланди.  Британия шифокорларнинг таъкидлашича ЖССТ (жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти) сентябрда короновируснинг янги штаммини  аниқлаган. Британиялик шифокорлар унинг биринчи аломатларини октябрь ойида тасвирлаб беришган.

Инфекцияни янги штамми юқумли деб хисобланиши билан ажралиб туради ,  шунингдек тарқалиш даражаси юқори.

Вируснинг асосий ҳавфи:

  • Болалар ва ўсмирларга юқади.
  • COVID-19 га қараганда юқумлироқ. ( баъзи маълумотларга кўра 70% юқори).
  • Ички органларда асоратлар келтириб чиқариши мумкин.

 

Касаллик белгилари:

  • Аввалгидек тана хароратини кўтарилиши (хатто 39 дан ошиши мумкин одатда 37,2- 37,5 атрофида ушланиб турилади).
  • Қуруқ йўтал , томоқда қичишиш.
  • Бош оғриғи , хид билишни ўзгариши.

Британия олимлари янги штаммнинг  қўшимча белгилар хақида маълумот беришди , булар :

  • мушакларда оғриқ нисбатан кучли, беморлар хатто “суяклар” оғриётганини таъкидлашади.
  • Кучли чарчоқ.
  • Оёқларда майда пуффакчалар пайдо бўлиши .
  • Баъзи беморларда эшитиш қобилятини пасайиши.
  • Касаллик тўсатдан ривожланиши.

Британия штамми болаларда кўпрок юқумлилиги билан хам ажралиб турибди.

Болалардаги белгилар:

  • Кучли чарчоқлик.
  • Болалар ҳулқ-атвори ўзгаради одам ови , одамларга аралашмай қўяди.
  • Бош оғриши.
  • Қорнида оғриқ, ичи кетиш холатлари кузатилади.
  • Томоғида оғриқ .
  • Иштахасини пасайиши.
  • Тили ёрқин қизил ранг бўлиши, баъзида шиши мумкин, лунжи , кафтлари қизариши.

Касалликни кечиш даври:

Касаллик  кечиш даври аввалгисига ўхшайди. Лекин юқумлилиги кучли бўлганлигидан беморлар сони , бир вақтни ўзида нисбатан кўпроқ бўлиши эхтимоли кўп.

Қайта юқиши:

COVID-19 булиб ўтганларга қайта  юқиш –  юқмаслиги туғрисида хали маълумотлар аниқ эмас. Британия олимларини фикрича қайта юқмаслик эхтимоли кўп. Мутация вируснинг  қобиқ  кисми оқсилларида рўй берганлиги , бу унинг асосан юқумлилигини оширган, антителлар бунга қарши етарлича кураш олиб боради деб таъкидлашмоқда.

Вакциналарнинг таъсири :

ЖССТ  ва олимлар таъкидлашича “Британия штамм”га , қоловерса бошқа мутацияларга ҳам вакциналар таъсири ижобий бўлади.   Бошиданоқ вирус мутацияси вакциналарни тез таёрлашга тўсиқ булаётганлиги маълум қилинган эди. Вакциналар вирус мутациясини хисобга олиб яратилган. Бу жараён кузатувларда ўрганиб борилмоқда  ва камчиликлар бартараф этилмоқда.

Профилактика чоралари:

Аввалгидек эхтиёт чораларни қўллаш тавсия этилади: маскадан фойдаланиш ,  қўл, оғиз, бурунни тез тез ювиб туриш. Дизенфекция суюқликларидан фойдаланиш ва хоказо.

 

 

 

 

 

Рубрики: Статья

0 комментариев

Добавить комментарий

Avatar placeholder

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURussian