Пародонтит касаллиги.
Пародонтит – милкларнинг ялиғланиш касаллиги.
У вақт ўтиши билан милкларни , суяк тўқмасини ва бириктирувчи тўқмаларни атрофиясига олиб келади , натижада тиш қимирлаши пайдо бўлади ва тушиб кетади.
Пародонтит ривожланишига сабаб бўлган омиллар.
- Ёмон одатлар ва умумий касалликлар- чекиш, қандли диабет, ошқозон ичак касалликлари, юрак –қон томирлар тизими касалликлари, стресс.
- Тиш атрофида қотишмалар тош пайдо бўлиши , милкни сиқиб қўяди, бу милкларни тозаланиш жараёнини тўхтатади.
- Жағ ва танглай ривожланишида нуқсон, тишлашни (прикус) нотўғрилиги.
- Тишларни қейшиқ жойлашганлиги.
- Оғиздан нафас олиш , оғиз бўшлиғини намлигини камайтиради, милкларни қуритади.
Пародонтитни белгилари.
- Милкдан вақти вақтида ёки доимий қон келиши.
- Оғиздан бадбўй ҳид келиши.
- Тишлар орасидаги масофани ошиши.
- Тиш орасида қолган озиқ – овқат қолдиқларининг оғриқ бериши.
- Милкларда қичишиш, қизариш, шишиш , оғриқ бўлиши.
- Тишларни қимирлаб қолиши.
Асоратлари.
Тишларни тушиб кетиши, ундан ташқари пародонтитни келтириб чиқарган микроблар токсинлари қонга сўрилиши натижастда юрак – қон тизими касалликлари, ревматоид артритлар, атеросклероз, нафас олиш тизими касаликлари , сепсисс келтириб чиқариши мумкин.
Даволаш.
Даволашни шифокор назоратида қилиш керак. Бу касаллик секин аста бошланиб узоқ давом этади, кўпчилик беморлар асоратлари намоён бўлганда, яъни тишлар тўкила бошлаганда шифокорга муражат қилишади , афсуски бу жида кеч тишни маҳкамлаб турувчи тўқмалар ҳам емирилиши бошланганлигидан далолат. Буни тиклашни иложи йўқ. Борини сақлашга харакат қилинади , бу ҳам доимо фойда келтиравермайди. Гап шундаки тишларни ушлаб турувчи тўқмалар галма – галдан эмас, балки баравар емирилиши бошланади. Тишларга тушаётган кучга қараб бири олдин , бири кейин қимирлаб туша бошлайди. Уй шаротида бажариладиган муолажалар ёрдам бермайди. Махсус ускуналар ёрдамида тиш орасидаги қотишмаларни тозалаб ва милкдаги ялиғланишни даволашда милкларни ўзига хар хил турдаги ( антибиотик, витамин каби) дориларни инъекция қилишга тўғри келади. Кариесли тишларни доволаш , физотерапия муолажаларини олиш керак бўлади. Касаликни келиб чиқишини олдини олиш , тишларни сақлаб қолишни самарали усулидир. Бу мақсадда стаматолог шифокор кнсультациясига камида йилда бир мартда бориб туриш керак. Шифокор касаллик бошланиш даврида ва пародонтитни келтириб чиқарувчи омиларни аниқлаб даволайди.
0 комментариев