Пародонтит касаллиги.

Published by Менеджер on

Пародонтит – милкларнинг ялиғланиш касаллиги.

У вақт ўтиши билан милкларни , суяк тўқмасини ва бириктирувчи тўқмаларни атрофиясига олиб келади , натижада тиш қимирлаши пайдо бўлади ва тушиб кетади.

Пародонтит ривожланишига сабаб бўлган омиллар.

  • Ёмон одатлар ва умумий касалликлар- чекиш, қандли диабет, ошқозон ичак касалликлари, юрак –қон томирлар тизими касалликлари, стресс.
  • Тиш атрофида қотишмалар тош пайдо бўлиши , милкни сиқиб қўяди, бу милкларни   тозаланиш жараёнини тўхтатади.
  • Жағ ва танглай ривожланишида нуқсон, тишлашни (прикус) нотўғрилиги.
  • Тишларни қейшиқ жойлашганлиги.
  • Оғиздан нафас олиш , оғиз бўшлиғини намлигини камайтиради, милкларни қуритади.

Пародонтитни белгилари.

  • Милкдан вақти вақтида ёки доимий қон келиши.
  • Оғиздан бадбўй ҳид келиши.
  • Тишлар орасидаги масофани ошиши.
  • Тиш орасида қолган озиқ – овқат қолдиқларининг  оғриқ бериши.
  • Милкларда қичишиш, қизариш, шишиш , оғриқ бўлиши.
  • Тишларни қимирлаб қолиши.

 

Асоратлари.

Тишларни тушиб кетиши, ундан ташқари пародонтитни келтириб чиқарган микроблар токсинлари қонга сўрилиши натижастда юрак – қон тизими касалликлари,  ревматоид артритлар, атеросклероз, нафас олиш тизими касаликлари , сепсисс келтириб чиқариши мумкин.

Даволаш.

Даволашни  шифокор назоратида қилиш керак. Бу касаллик секин аста бошланиб узоқ  давом этади, кўпчилик беморлар асоратлари намоён бўлганда,  яъни тишлар тўкила бошлаганда шифокорга муражат қилишади , афсуски бу жида кеч тишни маҳкамлаб турувчи тўқмалар ҳам  емирилиши бошланганлигидан далолат. Буни тиклашни иложи йўқ. Борини сақлашга харакат қилинади , бу ҳам доимо фойда келтиравермайди. Гап шундаки тишларни ушлаб турувчи тўқмалар галма – галдан эмас,  балки баравар емирилиши бошланади. Тишларга тушаётган кучга қараб бири олдин , бири кейин қимирлаб туша бошлайди. Уй шаротида бажариладиган муолажалар ёрдам бермайди. Махсус  ускуналар ёрдамида тиш орасидаги қотишмаларни тозалаб  ва милкдаги ялиғланишни даволашда милкларни ўзига хар хил турдаги ( антибиотик, витамин каби)  дориларни  инъекция қилишга тўғри келади. Кариесли тишларни доволаш ,  физотерапия муолажаларини олиш керак бўлади. Касаликни келиб чиқишини олдини олиш , тишларни сақлаб қолишни самарали усулидир. Бу мақсадда стаматолог шифокор кнсультациясига камида   йилда бир мартда бориб туриш  керак. Шифокор касаллик бошланиш даврида  ва  пародонтитни келтириб чиқарувчи омиларни  аниқлаб  даволайди.

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek