Энурез
-“Болалар боғчасига бориши биланоқ , болам яна тунда “тўшагини намлай” бошлади”. Ёки “хожатхонага боришга изн сўрашдан уялиб, охригача чидаб, оқибатда етиб боролмай сийиб қўйди”.
Кўпинча мактабгача ёшдаги болалар, тинч осойишта, аълочи ўқувчилар бу муоммога дуч келишади. Нима учун улар?
Бундай вазиятда сўроқ қилиш , жазолаш ёки “э ўтиб кетади” деб бефарқ бўлиб болани муомоси билан ўзини ёлғиз қолдириш қанчалик тўғри?
Энурез (“ тунда тушагини хўллаш” тиббиётда энурез деб аталади) болалар учун жиддий муаммо ҳисобланади, чунки касалликнинг узоқ давом этиши унинг психологик ҳолатига, болалар гуруҳларига мослашишига салбий таъсир қилади ва натижада ривожланаётган шахсга зарарли таъсир кўрсатади.
Энурез органик ўзгаришлар сабабли: буйрак шамолаши, сийдик йўллари шамолоши, гижжа ,туғма нуқсонлар ва ҳокозо ёки психологик сабаблар билан боғлиқ булиши мумкин.
Энурез ҳақида фактлар
- Ўғил болалар қизларга қараганда 12 ёшгача кўпроқ “тўшакни намлайди”, аммо 12-16 ёшда қизларда бу холат кўпроқ учрайди.
- Тадқиқотларга кўра , вақти-вақти билан 4,5 ёшли болаларнинг 21% дан 30% гача, 7 ёшли болаларнинг 15,5% ва 9,5 ёшли болаларнинг 9,5% , ўсмирларнинг 1-2% тўшакни хўллашади.
- Ота-оналарнинг учдан бир қисми болаларини жазолашларини тан олишади, бошқалари ўзларини қандайдир тарзда айблашади.
Болаларида “энурез”и бор ота – оналарга касаллик қандай кечишини тушинтириш муҳим эмас, қандай даволаш керак саволига жавоб муҳимроқ.
Кўп тавсияларда ота оналарга болани ётишидан олдин ичимлик ичмаслигини , ётишидан олдин хожатхонага боришини кераклигини, ётишидан 3-4 соат олдин овқат емаслигини, тунда уйқудан уйғотишни ва бошка кўплаб чекловларни таклиф қилишади.
“Тунда тўшакни намлаш” бу бир аломат , симптом . Симптом бор жойда сабаби ҳам бор. Келинг сўзлар билан бир оз ўйнаймиз “сийдикни тутолмаслик“ сўзини “сийдикни ушлаб туриш” сўзига алмаштирамиз, агар танада бирор бир “тутолмаслик” бўлса рухиятда кучли туйғуни ( алам, нафрат, қўрқув ва хокозо) “тутиб туриш” бор. Тана ва онг худди шундай ишлайди. Демак фақат “тўшакни намлаш” симптомини ўзини йўқотсак, рухиятдаги “тутиб турилган” кучили туйғу яна бошқа кўринишда намоён бўлади. Шундай қилиб фарзандингиз кучили туйғуларни , хисиётларни ушлаб туриш билан чарчаган. Энурез болани айби эмас , бу бола ухлаб ётганда содир булади ва бола уни онгли равишда назорат қила олмайди.
Нима қилиш керак?
Аввалом бор мутахассига – болалар урологига учраб барча керакли текширувлардан ўтиш энурезни сабабини аниқлаш керак.
Ота – оналарга етказмоқчи булган биринчи нарса – агар болада касаллик тиббий сабаблар орқали булмаса ( буйраклар , сийдик йўлларида инфекция ва бошқалар) ва умуман бола физиологик жихатдан соғлом булса бунинг сабаби фақат психологик булади.
Энурезни даволаш усулларидан бири ижобий психологик мустаҳкамлаш усули ёки мотивацион терапия деб аталади. Бундай ҳолда, болани «ҳўл» кечалар йўқлиги учун эмас, балки даволанишни рағбатлантирадиган хатти-ҳаракати учун, масалан, кун давомида етарли миқдордаги суюқлик ичиш, ётишдан олдин ҳожатхонага бориш, “тунги ҳўл” чойшабни алмаштиришга ёрдам бериш, Даволовчи бадантарбияни мунтазам бажариш, дори-дармонларни қабул қилиш учун мукофотлаш тавсия этилади.
Жазолардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Психолог, психотерапевтдан маслахат олиш мақсадга мувофиқ булади.
Албатта бу мақолада барча саволларга жавоб топилмайди. Саволлар беринг жавоб бераман.
Доимо сог – саломат бўлинг.
Шифокор Агзамходжаев Х.Х.
0 Comments