Эритразма касаллиги.

Published by Менеджер on

Юнон тилидан  таржима қилинганда “қизил ранг” маносини англатади. Касалликни қўзғатувчиси инсон терисининг нормал микрофлорасининг бир қисми бўлган “Corynebacterium minutissimum “ хисобланади. Улар инсон терисининг ўлаётган хужайралари билан озиқланади, агарда  касалликни келтириб чиқарувчи омиллар пайдо бўлса  патоген хусусиятлари ривожланади.

Касаллик қўзғатувчисининг фаолашиш сабаблари:

  • Терининг ҳимоя хусусиятини заифлашиши.
  • Иссиқ хава ва юқори намлик.
  • Терлашнинг бузилиши.
  • Қандли диабет каби суринкали касалликларнинг мовжудлиги.
  • Терида ҳар –ғил яра чақалар тошмалар пайдо бўлиши.
  • Тери тозалигига этибор бермаслик.
  • Семизлик .

Эритразма касаллиги юқимлилиги жуда паст , ривожланишига шахсий  гигиенага рийоя қилмаслик туртки бўлади. Касалликни бошланиши тери устида оч-жигарранг доғлар ( баъзида жигарранг, сарғиш, тўқ қизил) пайдо бўлиши билан тафсивланади. Шу билан бирга сирти силлиқ бўлиб қолади, ялиғланмайди. Доғларнинг қирралари юмолоқ ёки қиррали, секин аста кўпайиб бир – бири билан қўшилиб катта доғ  ҳосил қилади. Кўпчилик тери касалликларига ҳос бўлган қичишиш  ёки қизиш   бўлмайди, шунинг учун беморлар “яраларни”  дерматологга кўрсатишга шошишмайди. Ноқулайлик одатда терлаш ёки ортиқча вазиндан азият чекадиганларда пайдо бўлади.

Иссиқ ҳаво “эритразма” жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Зарарланган тери намлана бошлайди ,шишиб кетади ва майда қонталашлар пайдо бўлиши мумкин. Агар инфекция чов сохасида бўлса, терида майда пуфакчалар пайдо бўлади , тери сувланади. Касаллик белгилари баъзида йиллар довомида йўқолмайди,қўзғаш даври ( айниқса ёзда), ремиссия даврлари билан алмашади. Тошмалар кўпинча чов сохаси бурмалари орасида,сон ички ( бир – бирига тегиб турадиган) қисмида, қўлтиқ сохасида, сут безлари остидаги бурмалар сохасида, қорин бурмалари орасида, оёқ панжалари орасида бўлади.

Даволаш.

Антимикроб тасирига эга бўлган маз, кремлардан фойдалинилади ( масалан “Эритромицин мази”).   Эритразма касаллигини  даволашда  “ ультрафиолет нурлари” фаъол ишлатилади, бу дизенфекциалаш ва  қуритиш натижасини беради. Иссиқ кунлар мовсумида шифокор беморга “қуёш ваннаси” муолажасини тавсия этиши мумкин, уни кун довомида бир неча марта олиш керак.

Этиборингизни муҳим масалага қаратмоқчиман эритразма касаллиги  бошқа тери касалликларига жуда ўхшаш ва яна бошқа тери касалликлари билан қўшилишиб келиши мумкин бўлганлиги учун шифокорга мурожат қилиб унинг кузатиувида  доволаниш керак.

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek