Ўсмирларда семириш
Сўнгги 30 йил ичида тана вазни юқори бўлган болалар сони тўрт мартага кўпайган, бунинг сабаби кунлик овқатланиш таркибидаги каллория миқдори организм эхтиёжидан ошиб кетганлигида, яъни ортиқча овқат ейишидан. Ўсмирларни семиришининг бошқа сабаблари хам мавжуд: харакатсиз турмуш тарзи, кун тартибини йўқлигида, сурункали уйқусизлик, психологик безовталик, эндокрин тизими касалликлари ва метоболик касалликлардир.
Шуни таъкидлаш керакки, эндокрин тизими касалликлари жуда кам учрайди, аммо семиришни сабабларини аниқлашни биринчи навбатда шундан бошлаш керак. Гипотериоз, қандсиз диабет, эпелепсия, мия ўсимтаси ва бошқа организм метоболизмини ўзгартириши мумкин бўлган касалликларни истисно қилиш керак. Муаммо овқатланиш маданияти ва харакат етишмаслиги билан боғлиқлигига амин бўлсангиз , уни бартараф этишга киришишингиз мумкин.
Психологнинг шархи:
“Ўспиринлар , айниқса қизлар бу масалада қилинган изохни , танқидни дилига яқин олади, тез ранжиб қолади, рухий ноқулайликни , стресс холатини кучайтиради ва оииладаги мухитни ёмонлаштиради. Ота- оналар ва шифокорлар қизларда бу масалада жуда эхтёткорлик билан ёндошишлари керак. Ўрта мактаб ўқувчилари бизнинг босимимизсиз ҳам ўзларини жуда танқид қилишади. Муамони ҳал қилишда фақат фойдали маслахатларни ўзи камлик қилади, сиз ўспиринни ишончини қозонишиз керак, яхши сўз билан қўллаб –қувотлашингиз керак”.
Танада вазнни ортиқча бўлиши организмга салбий таъсир кўрсатиши муқаррар. Ортиқча вазн оқибатида : тез – тез бош оғрийди, қон босими кўтарилиши мумкин, кучли терлаш, тез чарчаш, жисмоний машқларда нафас етишмаслиги, тушкин кайфият, ўзини танасига ва шахсига нисбатан рухий салбий муносабат шакилланади.
Нима қилиш керак?
Ўспирин диетасини , турмуш тарзини назорат қилиш натижа бермайди. Бутун оилани овқатланиш одатларини , турмуш тарзини ўзгартириш керак. Ортиқча ёғ – кўп овқатланишнинг натижасидир. Диета зарур , аммо моно – диета зарарли,кескин овқатдан чеклаш организмни рухий ва жисмоний стрессга туширади. Бундай диета тез оздиради лекин қисқа муддатга ва асоратлар ҳам келтириб чиқаради. Жумладан:
- Стресс холатида картизол кўпаяди бу метоблик жараёнларга салбий таъсир қилади.
- Жисмоний ва ақлий фоалият учун зарур бўлган озиқ моддаларини етишмаслиги келтириб чиқаради,
- Диққатни жамлаш фаолиятини пасайтиради, бу эса мактабда фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади,
- Организмда эндокрин тизимида патологияни ривожлантириши мумкин,
- Терини, сочларни , тирноқларни холатини ёмонлаштиради.
Организмни стрессга туширмаслик ва аста секин мослашиш учун ўспиринларда вазн хафтасига 1-1,5 килограммга йўқотиш энг мақбули хисобланади.
Тақиқланган озиқ – овқатлар :
- Хамир ва ёғга асосланган қандолат махсулотлари: Пишириқлар, торт махсулотлари.
- Хар турдаги снэклар ( чипслар ,”сухариклар”, писта ва бошқалар)
- Ярим тайёр махсулотлар: колбаса, сосиска.
- Юқори ёғли , крахмалли соуслар : майонез , кетчуп.
- Шоколад , конфет махсулотлари.
- Тез таёрланадиган овқатлар : фасфут.
- Таркибида кўп углеводлари бор ичимликлар: кока-кола , фанта ва бошқалар.
Фойдали озиқ- овқатлар:
- Ёғсиз гўшт – мол гўшти, товуқ, барра қўй гўшти.
- Балиқ ва денгиз махсулотлари.
- Гречка , тариқ . гуруч.
- Сабзовотлар-резоворлар, мевалар, қуритилган мевалар, янги сиқилган шарбатлар.
Агар “қора” рўйхатда болангиз яхши кўрадиган озиқ – овқатлар кўп бўлса , диетангизни аста секин ўзгартиринг. Овқатланиш одатларини кескин ва мажбуран ўзгартириш керак эмас бу вақт талаб қилади.
Жисмоний машқлар , спорт машқлари, рақс ўспирин ўғил- қизлар учун жуда зарурдир, чунки нафақат куч сарфланади , балки ўз-узини англашга , хурмат қилишга, тенгқурлари билан мулоқатда “уятчанлик” комплексдан қутилишга ёрдам беради, иродасини оширади, асосийси мунтазам бажариш керак.
0 Comments