Қабзиятга қарши 6 усул.

Published by Менеджер on

Қабзиятга қарши  табийи 6 усул.

  1. Ҳаракат.

“Ҳаракат – бу ҳаёт ва ҳаёт – бу ҳаракт”. Асаб тизимини мувозанатлашнинг энг яхши усулларидан бири. Қабзиятда енгил ва ритмик харакат, масалан юриш – асаб тизими уйғунлигини тиклайди, стресс гармонлари даражасини пасайтиради, ичак перистальтикасини ( ичакларнинг тўлқинли қисқариши)  жонлантиради. Ва ичакларга ўз вазифасини бажаришга ёрдам беради. Хар куни 5000-10000 қадам юришга харакат қилинг.

  1. Сув.

Танани нафақат  ташқаридан , балки ичкаридан ювиш учун ҳам сув керак. Етарли миқдорда ( ҳар кг вазинга 30-40гр сув) ичинг. Чанқаш ҳисси бўлса ва пешоб ранги тўқ бўлса сув етарли эмаслигидан далолат.

  1. Озуқа толаси.

Парчаланмайдиган озуқа тола – дон, буғдой кепаги, жўхори, гуруч ва собзавотлар, мевалар пўстида мовжуд. Улар ичакларни меъёрида тозалаб туруш учун керак. Озуқа толалари сувни шимиб олиб ичакдаги нарсалар хажмини 4-6 марта катталаштиради ва айни вақтда уларни майинлаштиради. Бу эса перистальтикани кучайтиради овқат сўрилишини тезлаштиради.Эридиган озуқа толалари  олма, сабзи, сулида , асосан дуккаклиларда кўп бўлади. Улар ичак ишини яхшилайди, чириш жараёнини ва газлар ҳосил бўлишини секинлаштиради.

Бу махсулотларни етарлича истемол қилинг.

 

  1. Ёғ.

Ёғ истемол қилсангиз сафро ажралиши кўпаяди парчаланган ёғлар ва сафро кислоталари ичак перистальтикасини яхшилайди.

  1. Пробиотиклар.

Ичакдаги бактериалар – витаминлар ва минералларни ишлаб чиқаришади,  иммунитет тизимини мувозанатлайди, овқат ҳазим қилиш ферментларининг секрециясини тартибга солади. Организмга зарар овқатлар, антибиотиклар, нотўғри овқатланиш, стресс патоген бактериалар сонини кўпайтиради. Соғлом микрофлорани тиклаш учун хар куни пробиотиклар қабул қилинг. Улар сут махсулотлари кефир, қатиқ, пишлоқда  мовжуд.

  1. Овқат ҳазим қилиш ферментлари

Овқат ҳазим қилиш мураккаб жараён унга кўплаб омиллар тасир қилади. Чайнаш пайтида ажратилган сўлак ошқозонга тушганда ошқозон ширасини ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Овқат 12 бармоқ ичакка ўтганда холатига қараб ошқозон ости бези керакли ва етарли ферментларни ишлаб чиқаради,  яхши чайналмасдан ютилган овқат бу жараённи бузади ва ичакларга тушган овқат  ҳазим  қилиниши бузилади. Ичак микрофлораси, ферментлар секрецияси ва ичак перестальтикаси ютилган луқмага боғлиқ.  Овқатни шошмасдан яхшлаб чайнаб ютиш керак. Қолаварса жағ тишлар йўқ бўлса уларни тиклаш керак.

 

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek