Қон босими кассалиги ва уни енгиш

Published by Менеджер on

Гипертония кассалигини уч ассосий аломати ва уни енгишга ёрдом  берадиган учта тафсия.

Немис олими кардиолог Мартин Галле фикирлари билан бўлишамиз.

Қон босими касаллигига олиб келувчи энг кенг тарқалган омиллар : ортиқча вазн, тез -тез стресс ҳолатлари бўлиб туриши , чекиш, ўтироқ хаёт турмуш тарзи, уйқисизлик, қандли диабет.

Қон босими кассалиги узоқ  вақт алохида белгиларсиз давом этади ва  кўпинча организмга зарарли тасирлари пайдо бўлганда аниқланади. Олимлар  гоҳ- гоҳида бўлиб турадиган ҳолатлар  кундизи уйқига тортиши , бесабаб чарчоқлик, бош оғришига  этибор беришни маслахат беради. Бу қон босмини ошишини аломатлари бўлиши мумкин. Шунингдек қон босимини вақт- вақтида ўлчатиб туришингиз керак. Бу хатто ёшларга ҳам тегишли сўнги йилларда кам харакат ва семизлик туфайли ёшларда ҳам гипертония касаллиги кўп учрамоқда.  Шифокорнинг фикрича турмуш тарзини озгина ўзгартиришни ўзи  ҳам қон босими касаллигининг  ҳавфли оқибатларини олдини олиш мумкин ,  хаттоки улар қон босимига қарши дориларига қараганда яхшироқ фойда келтиради.

Немис кардиологи Мартин  Галленинг  қон босими кассалигининг  учта асосий аломати ва уни енгишга ёрдам берадиган учта тафсияси.

Аломатлар :

  • кундизи уйқига тортиши,
  • бесабаб чарчоқ.
  • бош оғриши.

Учта асосий  хавф омиллари:

  • кам харакат .
  • нотўғри овқатланиш ,
  • ортиқча вазн.

Биринчи  тафсия: хар куни эринмасдан жисмоний тарбия қилиш.

Кунига атиги 15 минут вақтизни ўз соғлигингизга ажратиб , қон босимингизни дориларсиз туширишингиз мумкин. Жисмоний машқлар ҳаёт тарзини ўзгартиришни асосий омилидир. Очиқ ҳавода қилиган жисмоний машқлар жумладан юриш, велосипед хайдаш, югуриш ва бошқа машқлар. Мартин Галле  такидлашича “очиқ ҳавода 15 минут қилинган одий сайр қон босимини  5-8 мм.см. уст. га  туширади”.

 

Иккинчи  тафсия: озиш.

Хар бир йўқотилган килограмм юрак иш фаолиятига катта ёрдам беради, қон томирларини зарарланишини камайтиради. Қаттиқ диета қилиш шарт  эмас.  Купроқ сабзавот ва меваларни истимол қилиш керак. Мартин Галле такидлашича “ атиги 10 килограммга  озиш қон босимини 8-10 мм.см.уст. га камайтиради”.

 

Учинчи  тафсия :  фойдали ва соғлом овқатланиш.

Тузни камайтириш керак, колбаса , сир шунга ўхшаш дудланган озиқ овқатлардан чегараланган маққул бўлади. Нон ва  ун махсулотларидан таёрланган  озиқ-овқатларни камроқ истимол қилиш керак.

Соғлом диета  айниқса сабзовот , меваларга бой диета, жисмоний тарбия ўз ўзидан озишга олиб келади . Мана шу уч нарса юқори қон босимини тушишига олиб келади, хаттоки дорилар истимол қилишга хожат қолмаслиги мумкин.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek