Аденоид

Published by Менеджер on

Аденоид  –  бурун-халқум равоқида жойлашган бодомчасимон безни ялиғланиши ва катталашиши.

Бодомчасимон безнинг асосий вазифаси ҳимоя хисобланади. Организимга кирадиган бактерия ва вирусларга биринчи бўлиб тўсқинлик қилади. Инфекцияга қарши курашиш учун иммунитет хужайраларини кўплаб ишлаб чиқаришни бошлайди ва хажми катталашиб боради. Болалар учун бу одатий холдир. Инфекция йўқолиши билан яна ўз холига қайтади. Агар бола тез тез касал бўлса аденоидлар доимо ялиғланган холатда бўлади ва кичраишга улгурмайди , катталашиб боради, натижада бурин йўлини тўсиб қўяди ва бурин орқали тўлиқ нафас олиш имконсиз бўлиб қолади.

Сабаблари:
• тез – тез шомалаш;
• заиф иммунитет;
• аллергияга моиллиги
• яшаш ҳудудининг ноқулай шароитлари: чанг ,чиқинди газлар.

Аломатлари:
* бурин орқали нафас олиш қийин ёки имконсиз бўлади , бола оғзи билан нафас олади.
* хидни билиш қобуляти пасаиши мумкин,
* ютиш билан боғлиқ муомолар – томоғида нарса тургандек бўлиши,
* талафузида ўзгариш, ухлаганда хуррак отади, уйқуси бесарамжон бўлади,
* боши тез тез оғриди, этибори пасаяди , мактабда фанларни ўзлаштириши пасаяди.

Асоратлари :
Нафас йўллари тизимида.
Бурун табиий нафас олиш филтиридир.”тозаланмаган ва намланмаган” хово оғиз орқали кириши болаларни тез тез нафас йўллари касалликларига чалинишига олиб келади. Бурун атрофидаги бўшлиқларда инфекция тарқалишига замин бўлади , натижада гайморит , этмоидит, фронтит касалликлари келиб чиқади. Қулоқ йўллари ялиғланиши эштиш қобулятини пасайтиради, йирингли отит келтириб чиқаради.

Юз бош суягини нотўғри шакилланиши.
Одам узоқ вақт оғзидан нафас олиши туфайли юзнинг мушаклари доимий тарангликда бўлади. Шу сабабли юз ва бош скилети ўзгаради бурун – лаб бурмалари текисланади , жонли юз ифодаси йўқолади. Танглай тораяди , тишларнинг жойлашиши учун жой етишмаслиги сабабли бир бирини устига ўта бошлайди. Тишлаш ( прикус ) ўзгаради. Товуш талафузида камчиликлар пайдо бўлади, шунингдек оғиз орқали доимий нафас олиш тишларда кареис келтириб чиқаради.

Юрак –қон томири тизимида .
Қонни кислородга тўиниши камаяди, юрак уриш ритми бузилади, инфекциядан ажралаётган токсинлар юракда касалликлар пойдо қилади.
Марказий асаб тизимини шикастланиши.
Кислород етишмаслиги ва токсинлар тасирида бош оғриди, этибор сусаяди, уйқи ёмонлашади, тунда қўрқув, бази холларда энурез касаллиги пайдо бўлади.

Даволаш :
Дори – дармонлар билан ва жаррохлик усулда даволанади.
Биринчи новбатда дори -дармонлар билан даволанади , бунда антибиотиклар, витаминлар, организимни аллергик холатини камайтириш мақсадида антигистамин препаратлари берилади, бурунни антисептик воситалари билан чайилади, физиотерапия муолажалари ўтказилади.
Даволаш ёрдам бермаса, касаллик ривожланаверса жарохлик усулида даволанади , махсус мослама ёрдамида касалланган аденоидлар олиб ташланади.

Профилактика:
Чиниқтириш, иммунитет тизимини мустахкамлаш, витаминга бой озиқ-овқат махсулотларини мутазам қабул қилиш, бурун ва нафас йўллари ифекцион касалликларини ўз вақтида даволаш, касалликни дастлабки белгиларида шифокорга мурожат қилиш.

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek