Анор ҳақида нималарни биласиз?
Анор – қадимдан Шарқда барча меваларнинг Шохи хисобланади. У минераллар, витаминлар ва аминокислоталар хазинасидур. Хар куни пир пиола анор шарбатини ичиш қони тозалаш ва янгилашга ёрдам беради, юрак – қон томирлари тизимига ижобий тасир кўрстади, иммунитетни мустахкамлайди, шамолашни олдини олади.
Хусусиятлари:
1.Витамин ва микроэлементлар.
- С- витамини иммунитет тизимини мустахкамлайди, артерияларнинг ички қопламини мустахкамлайди.
- В -гуруҳ витаминлари нерв тизими импульсларини мушакларга етиб боришини яхшилайди, овқат ҳазим қилиш тизими жараёнларини яхшилайди.
- Калий – юрак фаолиятининг асосий микроэлементи.
- Кальций – суяк минерал зичлигини мустахкамлайди.
- Фолий кислотаси – хужайра бўлиниш жараёни учун керак. Хомила ривожланишида ва жарахатлардан кейин хужайра бўлиниши кўпаяди.
- Антиоксидант тасири.
- Организимда глюкоза метобализмини яхшилайди, бу қандли диабет касаллигини олдини олади.
- Юрак – қон томирлар тизими касалликлари ривожланишини олдини олади.
- Организимда ёғ тўқмаларининг миқдорини камйтиради.
- Яллиғланишга қарши тасирга эга.
- Италиялик мутахасислар унинг таркибида ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасининг ривожланишига тўсқинлик қилиб , йўғон ичакда сурункали ялиғланишни бостирадиган бир қанча фаол моддалар борлигини исботладилар.
- Эронлик олимлар анор қондаги яллиғланиш моддалари: С- ректив оқсил ва Интерлейкинни 30 % га камайтирганлигини аниқладилар.
- Саратон касаллигини олдини олади: анор нафақат хатарли хужайралар бўлинишини секинлаштиради , болки уларнинг апаптозини( хужайра ўлими) рахбатлантиради.
5 . Қон босимининг пасайтиради.
- Холестерин миқдорини мувозанатга келтиради. Бу қон томирларида атерасклероз ривожланишини олдини олади.
7 . Юқимли касалликларга қарши тасири: таркибидаги моддалар зарарли микробларни, жумладан стрептококк, стафилакокк, замбуруғлар ва бошқаларига қарши самародорлиги аниқланган.
8 . Хотирани яхшилайди ва Алцгеймир касаллигини олдини олади.
- Тўқмаларда микрацеркуляцияни яхшилаши эвазига жисмоний машқларда чарчашни секинлаштиради ва самарадорлигини оширади. Анор – тўқмаларда қон айланишининг яхшилайдиган нитратларнинг қиматли манбаи.
- Таркибида фолий кислота ва бошқа витаминлар, микроэлементлар кўплиги хомиладор аёлларда бачадон ва йўлдош орасидаги қон алмашувини яхшилайди, бочадон мушаклари тонусини созлайди ва бола нерв тизими ривожланишда яхши ёрдам беради. Туғриқдан кейинги даврида она сути кўпайишига ёрдам беради.
Барча ижобий фазилатларига қарамай бази ҳолларда анор одамга зарар етказиши мумкин.
Буллар:
Овқат хазим қилиш тизими суринкали касалликларинг кучайш даври, анор ошқозон шираси хлорид кислотасининг секрециясини кўпайтиради, шунингдек шилиқ юзада майда шилинишлар ҳасил қилиши мумкин, бу эса касалликни авжини кучайтиради.
Анор танин модасига бой , бу қабзиятни кучайтиради.
Анор истемолидан кейин 100-200 грамм сув ичиш ёки оғизни чайиш тавсия этилади, таркибидаги кислота тиш эмалининг емирилишига ва кариесга олиб келиши мумкин.
Истемол учун бир кунда 200 дан 400 грамгача мева тавсия этилади.
0 Comments