Аветисов гимнастикаси
Хозирги даврда кўпчилик инсонлар , айниқса ёш болалар , балоғот ёшидаги болалар ўз вақтини комьпютерда ишлаш, смартфонлардан фойдаланиш билан ўтказади. Кўз билан монитор экрани орасидаги яқин масофа ва экрандаги тасвирнинг бир текисликда жойлашганлиги табиий эмаслиги, (табиатда жисмлар , объектлар кўзга нисбатан хар хил масофада жойлашган) – кўз мушакларини зуриқтиради , кўз аккомодациясини бузади. ( аккомодация лотинчада “мослашиш” маъносини билдиради . Кўз аккомодияциси – турли масофада жойлашган жисмларни бир хил даражада аниқ кўриш қобиляти. ) Кўз аккомодациясини бузилиши сохта миопия, узок довом этса хақиқий миопияга олиб келади, агар кўзда миопия булса кучайтиради. Бу холат ёш болаларда кўпрок кузатилади, болаларда кўз, кўз мушаклари ривожланиши охрига етиб бормаганлиги туфайли узоқ вақт кўзни зўриқтириш зарари хам натижада кўпрок булади.
Россия олими Э.С.Аветисов томонидан ишлаб чиқилган кўз машқлари кўз аккомодияси бузилишини олдини олади , кўз зўриқишини, чарчоғини кетказади, айниқса комьпютерда кўп ишлайдиган инсонларга мунтазам бажариб туришлари тавсия этилади.
Россия олимлари бир неча олийгохларда, мактабларда, иши мониторни кузатиш билан боғлик касб эгалари орасида ўтказган тадқиқотларга кўра фақат кўз машқларини ўтказган гурухга нисбатан , кўз машқларига қўшимча харакатдаги ўйинлар”стол тенниси”, “дартс”, “бадминтон”, “бильярд” ни қўшиб ўтказган гурухда натижа юқори , аниқроғи икки баробар юқори самара берганлиги аниқланди . Бунда харакатдаги жисмни нигох билан кузатиш, ва позитив эмоция, қилинадиган машқларни самарасини оширади. Машқлар энг камида хафтасига икки марта, мақбули хафтасига 4 мартда, хар куни қилинса аъло булади.
Э.С. Авитисов машқлари 3 гурихдан иборат
Биринчи гурух машқлари кўзда қон айланишини , кўз суюқликлари айланишини яхшилайди . Машқ стулда ўтириб бажарилади.
- кўзларни 3-5 секундга қаттиқ юмилади ва очилади 6-8 марта.
- кўзни 15 секунд мобойнида тез тез очиб ёпилади 3-4 марта
- кўз юмилади ва қовоқ устидан курсаткич бармоқ билан секин аста айланма харакатлар билан массаж қилинади 40-60 секунд.
- Кўз юмилади қовоқ устидан учта бормоқ билан кучсиз 3-4 секундга босилади , 4-5 марта қайтарилади.
- Бармоқлар билан қошни босиб туриб, кўзни юмишга “халақит” берилади.
Иккинчи гурух машқлари кўз мушакларини мустахкамлайди. Бошни қимирлатмасдан ўтириб бажарилади.
- чап – ўнг томонга қаралади 8-10 марта
- Чап юкори бурчакдан ўнг пастки бурчакка қаралади 8-10 марта ,сунг ўнг юқори бурчакдан пастки чап бурчакка 8-10 марта қаралади.
- Кўз билан катта айлана шакл чизилади 5-6 мартда.
Учинчи гурух машқлари кўз аккомадациясини яхшилайди. Машқни тик турган холатда бажарилади.
- Нигох туғрига, узоқроқ жисмга қаратилган , қўлни 20-25 сантиметр узокликда кўз даражасида кутарилади кўрсаткич бармоққа нигохимизни қадаймиз 3-6 секундга , сунг яна 3-6 секундга жисмга қараймиз,. машқ 5-6 марта қайтарилади.
- Қўлимизни туғрига кўз даражасида чўзиб курсаткич бармоққа нигохимизни қадаймиз ва секин аста кўлимизни бурнимизга яқинлаштирамиз. Қўлдан нигохимиз узилмайди
- Юқоридаги машқни чап ва ўнг кўзимиз учун алохида бажарамиз, бунда бўш қўлимиз билан бир кўзимизни беркитиб турамиз.
- Дераза ойнасига ўлчами 3-4 мм думолок белги қўямиз ва 30-35см. масофада туриб нигохимизни нуқтага қаратамиз 3-4 секиндга,сўнг нигохимизни ташқарида узоқтаги объектга қаратамиз 3-4 секундга .Машқ 4-5 марта қайтарилади.
Хулоса килиб айтсак Э.С.Аветисов усули буйича машқлар тезда ижобий натижа беради ва энг мухими мутлоқо хафсиз ва истисносиз барча одамлар учун мосдир. Машқларни самародорлигини ошириш учун харакатдаги уйинларни қўшиш хам керак.
Доими – сог –соломат булинг.
0 Comments