Автоном асаб тизими

Published by Менеджер on

Автоном асаб тизими бу организмни асаб тизимини бир қисми бўлиб , у ички органлар фаолиятини ва организимдаги метобализмни бошқаради.

Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар.

  • Психоген- ўткир ва суринкали стресс ҳолатлари.
  • Жисмоний –оғир меҳнат, қуёш уриши, нурланиш, юқори хароратда ишлаш, жисмоний омилларни тасири кўпинча касбий мажбурятларни бажариш билан боғлиқ.
  • Кимёвий- суринкали интоксикация, спиртли ичимликлар, никотин ва бошқа психоактив моддаларни суистемаол қилиш.
  • Дисгормонал- гормонлар дисбаланси даврида( болоғат ёши, менопауза, хомиладорлик, контрацептивларни қабул қилиш)
  • Инфекцион касалликлар сурункали ёки ўткир ( айниқса менингит, энцефалит, коронавирус).
  • Жарохатлар – бош мия чайқалиши, жарахати.
  • Соматик касалликлар- гастрит, колит, суринкали гепатит,  қандли диабет, буқоқ касалликлари.
  • Пренатал ( туғилишидан олдинги) давр – инфекциялар, интоксикация, гипоксия, хомиладорлик даври гестози.

Белгилари.

Юрак тез уриб кетиши, юрак соҳасида санчиқ,  қизиб ёки совиб кетиш, кўп терлаш, уйқу бузилиши, жиззакилик, бош оғриғи, бош айланиши каби белгилар. Бундай беморларнинг қон босими кўпинча паст юради,  тўйиб нафас ололмайди, худди ҳаво етмагандек туюлади, тез-тез сийишга боради, жинсий совуққонлик пайдо бўлади. Қориннинг пастки қисми оғриб туриши, ичак фаолияти бузилиши, овқатнинг қийин ҳазм бўлиши ҳам кузатилиб туради.

Аксарият беморларда чуқур хўрсиниб қўйишлар пайдо бўлади. Одамлар гавжум ва ҳавоси димиққан жойлар уларга ёмон таъсир қилади, совуққа ҳам чидамсиз бўлишади. Тунда иккала оёғи безовта бўлиб, ухлай олмай чиқиш ҳам учраб туради. Тонг ёриши билан оёқлардаги безовталик ўтиб кетади. Бундай беморлар эрталаб уйғонганда юз-кўзлари бир оз шишган ва кўзлар таги салқиган бўлади.

Бу касалликда беморнинг кайфияти тез-тез бузилиб туради ва арзимаган нарсага жаҳли чиқади, ҳиссий портлашлар тез-тез кузатилиб туради, атрофдаги воқеалардан доимо норози бўлиб юради. Баъзида депрессияга тушиб, ҳеч ким билан гаплашмай қўяди, ҳеч нарсадан қониқмайди. Асоссиз қўрқув ва хавотир, ақлий ва жисмоний ишларга хоҳиш йўқлиги, паришонхотирлик ва хотиранинг панд бериб юриши вегетатив дистониянинг доимий ҳамроҳидир.

 

Даволаш.

Даволаш комплес ёндошувни талаб қилади.

  • Дори – дармонларни қабул қилиш.(шифокор тафсияси асосида!)
  • Турмуш тарзини нормаллаштириш.
  • Санатория ва курортларда дам олиш.
  • Психотерапия.

Турмуш тарзини ўзгартиринг. Иш ва дам олишни нормаллаштиринг, контрастли душлар қабул қилинг, очиқ ҳовода сайр қилинг, жисмонний фаоликни кучайтиринг.

Тўғри озиқланишга этибор беринг. Кунига камида 1,5 литр тоза сув ичинг, ёғсиз гўшт ва балиқ махсулотларини истемол қилинг,  шўр озиқ – овқатларни камайтиринг, витаминга ва антиоксидантларга бой меваларни купроқ истемол қилинг жумладан цитрус мевалар, ёнғоқлар, олма , узум, шофтоли, банан.

Йилда бир марта  ёки икки марта санаторий ва курортларда дам олинг, айниқса умиртқа касалликлрини доволаш меҳнат қобилиятини яхшилашга ёрдам беради. Орқа мияда автоном асаб тизими марказлари мовжуд остеохондроз; диск чурраси; сколиоз; спандилез, бу касалликни кучайтиради.

Самарали даволанишга ва касалликни келиб чиқиш сабабларини бартараф этишга психотерапевт сианслари яхши ёрдам беради.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek