Аёллар 50 ёшдан кейин…
Аёллар 50 ёшдан кейин қандай маҳсулотларни истеьмол қилиши керак?
50 ёшдан кейин аёлларда гормонлар даражаси табий равишда пасаяди, бунинг натижасида соғлиқ ва ташқи кўриниш ёмонлашади. Менопауза бошланган деярли барча аёлларда эстероген ва прогестерон етишмаслиги кузатилади, шу сабабли теридаги кологен даражаси пасаяди, ажинлар пайдо бўлади, остеопороз бошланади, юрак – қон томир касалликлари хавфи ошади, семириш бошланади. Эндокрин касалликлар, онкологик касалликлар бошланиши мумкин.
Эстерогенлар аёл жинсий гармонлари, менопауза бошланиши билан уларнинг синтези аста – секин камаяди. Натижада эстероген томонидан бошқариладиган аъзоларда бузилиш пайдо бўлади. Эстерогенлар фақат тухимдонлар ишлашида эмас ва яна сиякларнинг янгиланишида, тана ҳароратини бошқаришда, коллоген ва гиалурон кислотаси синтезида иштрок этади.
Фитоэстерогенлар “ўсимлик” гармонларидир, улар ўсимликлар томонидан ўз мақсадлари учун ишлаб чиқарилади. Фитоэстерогенлар тузилиши жиҳатидан “ҳақиқий” эстерогенларга ўхшаш бўлгани учун улар организимдаги эстерогенларни қисман “алмаштириши” мумкин. Ўсимлик гармонларининг бу хусусиятлари менопауза пайтида аёлларга унинг намаён бўлиши ва оқибатлари билан курашишда ёрдам бериш учун кенг қўланилади.
Хусусиятлари:
Кўп сонли тадқиқотлар фитоэстерогенлар тасирида организмда липид алмашинуви нормаллашганлигини кўрсатади. Қон босимини, С ректив оқсил даражасини пасайтиради, буйракларда қон айланишини яхшилайди. Соя ва унинг махсулотларидан олинган физоэстерогенлар висцерал ёғ тўқмасини камайтиради. 2- чи тоифа қандли диабет касаллиги ривожланишини камайтиради, остобластларни ривожланишини рағбатлантиради ва суяк резорбциясини камайтириши хисобига суяк минераллар зичллигини оширади. Тадқиқотлар мунтазам фитоэстерогенлар қабул қилган аёлларда суяк минерал зичлигини 2,4% га ошганлигини кўрсатган.
Қайси махсулотларда кўпроқ бўлади?
Зиғир уруғлари.
Сариқ ёки жигаранг рангдаги бу майда уруғлар фитоэстерогенларга жуда бой. Салатлар, шўрвалар ва пиширилган иссиқ овқатларга қўшиб туринг. Зиғир уриғидан таёрланган фитоэстерогенлар кўкрак бези саратони хавфини камайтиришда муҳим рол ўйнайди , айниқса менапуза даврида.
Саримсоқ пиёз.
Саримсоқ нафақат кўплаб таомларнинг мазали таркибий қисми, балки менопауза давридаги аёллар учун ажайиб соғлом таомдир. У фитоэстерогенларга бой ва қондаги эстероген даражасига тасир қилади.
Соя.
Изофловонлар деб аталадиган фитоэстерогенларга бой, улар ўзларини эстерогенлар каби тутади ва қондаги эстероген даражасини назорат қила олади – керак бўлганда ошириши ёки камайтириши мумкин. Ўсимлик оқсилларига жуда бой, соя сути, соя уни шакилларида кўп фойдаланилади.
Кунжут.
Уруғларида кўплаб фитоэстерогенлар мовжуд. Беш ҳафта довомида 50 грамм кунжут кукуни истемол қилганларни тадқиқот ўтказилганда, нафақат эстероген фаоллигини ошганини, балки қондаги холестерин даражаси нормаллашганлиги аниқланган.
Шофтоли.
Шофтоли таркибида нафақат витамин ва минераллар, болки лигнан деб аталадиган фитоэстерогенлар бор. Лигнанга бой диеталар кўкрак саратони хавфини 15% га қайтариши мумкин.
0 Comments