Аёлларда кальций етишмаслигини белгилари.
Кальцийни организимдаги роли .
Болаларда суяк тўқмаларининг шакиланиши ва катталарда мустахкамланиши.
Тишлар сочлар ва тирноқлар холати тўғридан – тўғри калций миқдроига боғлиқ.
Юрак – қон тизимнинг ишини барқарорлаштиради. Қон босими кўтарилишини олдини олади, қон томирларини мустаҳкамлайди.
Эндокрин тизимнинг ишлаши учун жовоб берадиган гормонлар ишлаб чиқаришга таъсир қилади.
Мураккаб оқсилларнинг синтезини тезлаштиради, натижада қон ивиши кучаяди.
Хужайра даражасида метоболизимни тезлаштиради.
Етарли кальций истимол қилган одамда асаб тизими барқарорлашади, уйқу яхшиланади , инсон стресс билан онсон курашади.
Шунингдек кальций гликогенинг парчаланиши, холестерин даражасини пасайтириш ва умумий иммунитетни мустахкамлаш учун жавобгардир. Оддий кальций миқдори билан танадаги ялиғланиш жараёнларини онсонлик билан енгиш мумкин.
Калций етишмаслигининг асосий белгилари.
- Ассосан тунда бўладиган мушаклар спазмлари ( “ томир тортишиши”).
- Соч тўкилиши , мўртлик , ҳиралик.
- Аллергик дерматит ёки бошқа тери касалликларини пайдо бўлиши.
- Бўғинларда оғриқ.
- Ҳайз даврини бузулиши, оғриқли ҳайз кўриш.
- Тез чарчаш , уйқисизлик , стрессга бардошликни камайиши.
- Юрак тез тез уриши тахикардия.
Қандай овқатларни истемол қилиш керак.
Катталар учун кунлик каьций миқдори 800-100 мгамм.
Пишлоқ , пишлоқ таркибида қўшимча фосфор бор , калций сўрилиши учун ёрдам беради. Қатиқ, сметана , кифир сут махсулотлари танани нафақат калций билан , балки оқсил билан хам тўлдиради. Дуккакли махсулотлар ловия, ноҳот, улар таркибида толалар , темир, магний ва калий ҳам бор. Қўзиқоринлар ,айниқса шампиньонлар. Ёнғоқлар, хондон писта , айниқса бодом унинг таркибида кальций миқдори кўп. Кунжут уруғлари.Товуқ туҳимлари. Ўрик туршаги, майиз. Сабзавотлар: пиёз, сабзи , шолғом, селдирей. Мевалар: олма , цитрус мевалари, узум. Полиз махсулотларидан қовун, қовоқ.
Этибор қаратиш керак нарса : кофе, маргарин, майонез ва бошқа тайёр соуслар, газланган ичимликлар кальций сўрилишига тўсқинлик қилади. Иложи борича юқорида кўрсатилган махсулотларни алоҳида истемол қилиш керак.
Албатта фақат озиқ- овқотлар ҳисобига барча етерли калций модасини қондириш мумкин эмас. Ёши катта инсонлар айниқса климакс давридан бошлаб таркибида кальций модаси бор дориларни истемол қилиши керак. Кальций моддасини организмга сўрилишини яхшилаш мақсадида витамин Д3 билан биргаликда ёки дори таркибида бўлса жуда яхши бўлади.
Яна бир хато дориларни ўзи етарли деб билиш. Ёш катталашган сари остеопароз бошланади буни тўхтатишни иложи йўқ, фақат секинлаштириш мумкин. Суякларда кальцийга талаб кўпаяди лекин қабул қилиш сустлашади , шунинг учун қанча куп кальций модасини истимол қилган билан “суяклар ичига кириб бориши” таминланмайди, ортиқчаси натижада хар хил асоратлар (масалан буйракда тошлар ҳосил қилади) келтириб чиқаради. Қўшимча “доволовчи бадан тарбия” (ДБТ) , “кундалик” одатий ҳаракатлар эмас , балки ҳар бир суякка куч туширадиган ДБТ зарур.
0 Comments