Аёлларда остеопароз
Аёлларда остеопароз касаллигини доволаш.
Суяк шакилланиши ҳаётнинг дастлабки йилларида – туғилишдан етукликка қадар содир бўлади. Болалик , ўсмирлик ва етуклик даврида суяк массаси кўпаяди. Суяк массасини чўқисига чиқиш даври 18 ёшдан 30 ёш оралиғида бўлади.
Суяк массасини йўқотиш 30 ёшдан кейин бошланади. Эркакларда йилига 0,3-0,5% ташкил қилади ва ҳаёти охригача шу йўсинда довом этади. Аёлларда менопауза бошлангунча 0,3-0,5% , менопуза даврида дастлабки 5-10йил 2-3% ни кейинги йилларда 1% ташкил қилади. Чунки менопаузадан кейин эстероген гармони етишмаслиги бу жараённи тезлаштиради.Эркакларда отепороз аёлларга қараганда уч баравар кам. Аммо барча аёлларда эстероген етишмаслигига қарамай 30-35% аёлларда остеопороз ривожланади, бу ирсий мойиллик , қўшимча касалликлар туфайли бўлади.
Даволаш мақсадлари.
- Суяк синишини олдини олиш, асоратларни доволаш.
- Суяк мустахкалигини , зичлигини ошириш.
- Суяклар “емирилишини” олдини олиш.
Бемор кўришини назорат қилиш хонани, одатий юрадиган йўлларини яхши ёритиш; тартибли сақлаш: ерда ортиқча нарсалар ётмасин; глам ,пол сирганчиқ , нотекис бўлмаслиги; тутқичлар ўрнатиш; тез – тез ишлатиладиган нарсаларни қўлга қулай жойларга қўйиш; ётоқ баландлиги: ўтирганда оёқ махкам полга тегиб туриши керак: ошхонада ва хомомда ювиш ҳавзаси ёнига резина гламчалар, тутқичлар ўрнатиш ва шунга ухшаш тадбирлар.
Доволовчи бадан тарбия машқлар: бундан мақсад асосийси – мувозанатни ушлаб туришни ривожлантириш ва мушаклар кучини ошириш, машиқларни ёшига ,бемор холатига қараб индувудал таланади, бирданига кўп ва бетартиб қилиш нотўғри, аввалом бор шикаст етиши мумкин , ундан ташқари “бир ҳаракат қилиб кейин ташаб” қўилади. Мунтазам , хар куни эринмасдан бажариш зарур.
Ортопедик карсетлар тақиш , улар кўкрак ва бел умиртқасига тушадиган куч йўналишини ўзгартиради ва букчаишни камайтиради. Фақат кўпроқ юришга , туришга тўғри келса ва уй ишларини бажаришда тақилади, тинмай тақиб юрмаслик керак, узоқ вақт харакатни чеклаш суяк емирилишини тезлаштиради.
Ёндош касалликларни даволаш айниқса ошқозон ичак , жигар касалликларни. Барча организим учун зарур моддалар ва дорилар ичакда сўрилади , агар ичаклар касал бўлса улар кам миқдорда сўрилади ва етишмовчилиги бошланади. Жигар организмни “заводи, фабрикаси” барча керак модаларни синтез қилади, захарлиларини фильтирдан ўтқазиб тозалайди.
Дорилар билан даволаш ( шифокор назоарти остида!).
Бифосфонатлар- остеокластларга ( суяк тўқмаларининг минерал компонентларини эритиб ва коллогенларни парчалайдиган ҳужайралар) тасир қилиб суяк резорбциясини бостиришга қаратилган. Бу дорилар суякларнинг емирилишини олдини олади, суяк тўқмасида тўпланиб , даволанишни тўхтатгандан кейин ҳам бир неча ой давомида тасирини сақлаб қолади.
Терипаратид – остеобластларга( суяк тўқмасини ишлаб чиқарадиган ҳужайралар) тасир кўрсатиб, уларни умрини узайтиради. Суяк шакилланишини кучайтиради. ( оғир остеопорозли беморларга тавсия қилинади).
Кальций , витамин Д.
Остеопароз билан курашишга қаратилган барча дори – дармонларни кальций (кунига 500 -1000мгр.) ва витамин Д ( кунига 800-1000 бир.) препаратлари билан қабул қилиш керак, чунки бундай камбинацианинг самарадорлиги клиник жиҳатдан тасдиқланган.
0 Comments