Булғор қалампири…

Published by Менеджер on

Булғар қалампири нафақат ёқимли, ширин таъмга эга, балки инсонга фойдали бўлган сабзавот хисобланади. Биологик  таъсири бир оз фарқ қиладиган қизил, сариқ,  яшил навлари мавжуд.

Ширин қалампирнинг асл ватани Америка. У ерда қалампир экиш ва суғоришни  талаб қилинмайдиган кўп йиллик буталарда  ўсади . У ердан 16 асрда  Колумб денгизчилари испанияга олиб келган, кейин европа ва кичик осиёга тарқалган.  Биринчи ширин қалапир навлари   Венгер  ва Болғар  селекционерлари томонидан 20 аср бошларида яратилган. Хамма севиб қолган биринчи ширин қалампир навлари шу тарзда пайдо булган . Россияга эса 19  асрда болғар кучмачилари билан бирга кириб келди ва жуда севимли сабзовотга айланди. Шундан уни булғар қалампири деб юритилади , айтмоқчи Россия  ва СНГ давлатларида шундай ном билан танилган , Европа ва бошқа мамлакатларда ширин қалампир деб номланади.

Тадқиқот маълумотларига кўра булғор қалампиридан мунтазам истеъмол қилиш юрак  қон томир, овқат хазм қилиш тизимларининг  яхшилайди, саратон , анемия ва кўриш  кассаликларини олдини олади. Хатто баъзи дорилар унинг асосида ишлаб чиқарилади.

6- та фойдали хусусияти;

1.Битта ўртача булғор қалампирида ( тахминан 100 грам) қуйидаги витаминлар ва минераллар мавжуд.

С витамин – 250мг

А витамин – 333мкг

В6 витамини 50мкг

В9 витамини 17мг

Е витамини 67мкг

Калий 163мг

Марганец 16мг

Фосфор 16мг

Магний 7мг

Темир 60мг

С витамини иммунитет тизимини мустахкамлайди ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. В6 витамини қонни етарли даражада хосил бўлиш учун жуда муҳимдир.В9 витамини хомиладорлик пайтида хомила тўқмасини шакллантириш учун жуда мухимдир.Калий қон босими ва юрак фаолияти учун маъсулдир. А витамини кўриш органи  фаолиятини нормаллаштиради. Булғар қалампири 92%  сувдан иборат ва жуда кам калорияга  эга ( 100г махсулот учун тахминан 31килокалория)

1.Антиоксидантларнинг мавжудлиги.

Капсаицин, виолаксан, лютеин, зеаксантин, кверцетин, лютеолин.

Антиоксидант моддалар ҳафли ўсма касалликлари , шунингдек юрак –қон томир ва эндокрин тизим касаликларини ривожланиш ҳавфини камайтиради.

2.Кўз фаолиятини яхшилаш.

Кўз касалликлари орасида ёшга боғлиқ кўз тўр пардаси дегенерацияси ва катаракта  энг кўп учрайдиган касаллик хисобланади. Канадалик ва Америкалик олимлар тадқиқотларига кўра қалампир таркибидаги лютеин ва зеаксантин моддалари  кўз органларининг дегенератив,  патологик ўзгаришларини олдини олади ва катаракта касаллиги  ривожланиш хавфини ҳам 42% га камайтиради.

Анемия профилактикаси.

Анемия қонда эритроцитлар ёки гемоглабин даражасининг пасайиши билан тавсифланган ҳолатдир. Анемия одатда хомиладорлик пайтида , сурункали буйрак касаллиги ёки тез – тез қон йўқотиш фонида, нотўғри овқатланиш сабабли  юзага келади.

Қизил булғар қалампири нафақат темир манбаи бўлибгина қолмай балки С витаминига жуда бой бўлиб , бу темир моддасини ичакларда  сўрилишини  яхшилайди. Франциялик мутахассиларининг таъкидлашича , С витаминига бой бўлган хар қандай мева ёки сабзовотлар анемияни олдини олиш,  даволаш учун фойдалидир.

овқат ҳазим қилиш тизимини яхшилаш.

Аргентинада олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики , ширин қалампир ошқозон ичак трактининг мотор фаолиятини нормаллаштиради,  диарея ва ич қотишини олдини олади.Таркибида жуда кўп миқдорда тола бўлганлиги сабабли, қалампир ичак микрофлорасини қўллаб – қуватлайди : у фойдали микроорганизмларнинг кўпайишини раҳбатлантиради. Потоген бактерияларнинг ҳаётий фаолиятини сўндиради.Булғор қалампирини доимий истеъмол қилиш йўғон ичак ва туғри ичакнинг хафли ўсма касалигини олдини олади.

Юрак – қон томир касаликларини олдини олиш.

Франция олимларининг фикрига кўра қалампирда тола ва С витамини борлиги сабабли қон сифатини яхшилайди  ва артериал томирлар ички коплама хужайраларини                    (эндотелиясини) шикасланишига йўл қўймайди. Капсиацин қондаги  ёмон холестерин концентрациясини камайтиради, шунингдек эндотелия ялиғланишини олдини олади. Натижада – атерасклероз ва унга боғлиқ касаликларни:  юрак томирлари, қон томирлари  касаллиги, миокард инфарктини олдини олади. Калий қон босимини пасайтиради ва юрак уришини нормаллаштиради, бу нафақат гипертония касаллигини ривожланишини олдини олади, балки унинг ассорати “гипертония кризи” ни ҳам олдини олади.

Юрак – қон томирлар касалликларини ривожланишини олдини олиш учун доимо ширин қалампир истеъмол қилиш яхши бўлади.

Доимо соғ-саломат бўлинг.

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek