Чақалоқларни нотинч ухлашининг 6 сабаби.

Published by Менеджер on

Уч ойлик бўлгунча чақолоқларнинг нотинч  уйқуси  ота-онасини кўп ташвишга солади. Зўрға ухлаб қолган чақолоқ уйғониб кетиб бирдан қаттиқ  йиғлайди, қўл, оёқларини типирчилатади. Нима учун бу содир бўлаяпти , келинг шу масалалрни кўриб чиқайлик. 

Чақолоқлар қанча ухлаши керак?

Хаётининг дастлабки уч ойида чақалолар уйқуси ЖССТ тавсияларига кўра 14-17 соатни ташкил қилиши керак. Бироқ бу рақамлар тахминий, агар чақалоқларингиз кўпроқ  ёки камроқ ухласа, лекин ўзини яхши хис қилса , сиз ҳовотирга тушмасангиз  ҳам бўлади.

Уч ойгача бўлган чақалоқларнинг уйқу хислатлари:

Уйқу пайтида  склетини шакланишида мухим  роль  ўйнайдиган соматотропин гармони ишлаб чиқарилади; иммунитетни тиклайдиган  “Т – лимфоцитлар”   фаоллашади ва вируслар , бактериаларни йўқ қилади; тўқмаларда метоболизм кучаяди; хужайралар янгиланади; асаб тизими бўшашади.

Кичкинтойнинг уйқуси , катталар сингари  икки босқичдан иборат.

  • Секин уйқу даври: мия фаол эмас, танаси бўшашган, нафас олиши бир текис ва хотиржам бўлади, одам тўлиқ дам олади, жисмоний кучни тиклайди.
  • Тез уйқу даври: юрак уриши, нафас олиши тезлашади,  қўл-оёқлари , кўзлари харакатланади, туш кўради.

Уйқи пайтида  бу иккала давр ўзаро алмашиниб туради. Чақалоқларнинг уйқуси ўзига хосдир  – унинг асосий қисмини тез уйқу ташкил қилади. Бу даврда бола уйқусида жилмайииши, оёқ- қўларини харакатлантириши мумкин, улар улғайган сари уйқунинг секин даври  кўпайиб бола тинчроқ ухлай бошлайди.

Безовта уйқунинг асосий сабаблари:

  • болани қорни тўймаслиги, очлик;
  • қорин дам бўлиши;
  • ортиқча хис-туйғулар;
  • ноқулай уйқу шароитлари;
  • организимдаги касалликлар;
  • интракраниал босимини ошиши.(«повышение внутричерепного давления»)

Очлик –  уч ойликкача бўлган чақалоқларнинг безовта уйқусининг асосий сабаби.

    Эмизиладиган болалар овқатланиши учун хар 1-3 соатда уйғонишади,сунъий  аралашмаларда  хар 2-5 соатда овқатланадилар , чунки ошқозон -ичак тракти учун аралашманинг ҳазм бўлиши узоқроқ довом этади. Кўкрак сути билан озуқланадиган чақолоқларни  ЖССТ  тафсиясига кўра  кичкинтойнинг  талаби бўйича боқиш тавсия этилади. Бу нафақат болани озуқавий эхтиёжини қондирибгина қолмай , балки  тинч бўлишини  хам  таъминлайди. Оналар болаларни ортиқча овқатланишидан қўрқмасликлари керак, улар ҳеч қачон керакли миқдоридан кўп овқат емайдилар.

    Аёлнинг сути етишмаслиги туфайли бола тез- тез уйғонади ва кўкрак сўрайди. Бу вазиятда уйқуси безовта бўлади, бундан ташқари озуқа етишмаса вазни етарлича кўпаймайди, сийиш миқдори камайиши  ва  терининг қуриши сезилади.

    • Қорин дам бўлиши, ичаклар санчиғи – аниқ сабаблари номаълум.

    Олимлар  фикрига кўра ошқозон –ичак йуллари хали буткул етилмаган  ва  номукаммал матор функцияси: ичакларда газ хосил бўлишга олиб келади ва оғриқ беради. Бунда бола безовталанади , ёмон овқатланади , кекиради , қайд қилади , кўпинча оёқлари билан тапирлатади. Баъзида бошини орқага ташаши мумкин. Дам бўлиши физиологик меъёр бўлиб уч ойдан ошганда оз-оздан йўқолади.

    Нима ёрдам беради:

    Она диетасига ахамият берсин : ширинликлар , дуккакли махсулотлар, сабзовотлардан карам , турп  ва  газли ичимликларни истеъмол қилмаслиги керак. Сунъий  озуқлантирилса аралашмани тўғри танлаши керак. Овқатланаётганда бурнидан нафас олсин , “оғзи билан ҳаво ютмасин” , овқатлангандан сўнг болани тик холатда бир оз кўтариб туринг. Шифокор билан маслахатлашиб дори ва фитопрепатлардан фойдаланинг.

    • Ортиқча хис туйғу. Дастлабки уч ойда эшитиш ва кўриш тез ривожланади .

    Эшитганларини кўрганлари билан таққослашни ўрганадилар  ва бир- бирига боғлашга харакат қиладилар. Уйқу пайтида болани мияси уйғоқлик пайтида олган барча таасуротларни кайта ишлайди ва тахлил қилади . Бола атрофида уйғоқлик пайтида баланд мусиқа, кўплаб одамлар, кучли эмоциялар – уйқу бузилишига олиб келади.

    • Ноқулай уйқу шароитлари ҳам уйқиси безовта бўлишига сабаб бўлади.

    Мақбул шарт шароитлар: хонадаги ҳаво харорати 20-22 даража,  ҳавони намлиги 40-60%,  табиий  матолардан тикилган кийимлар,  намланган тагликни вақтида алмаштириш зарур.

    • Соматик касалликлар.

    Чақолоқларда энг кўп учрайдиган  соматик касалликлар бурун битиши ва  терисини яллиғланишидир. Бурун битиши туфайли нафас олиши қийинлашади ва уйқуси бузилади. Қизариш ва қичишиш терисини яллиғлантиради  ва болани безовта қилади. Бу ҳолда шифокор билан маслахатлашиб даволаш керак.

    • Интракраниал босимни ошиши .

    Мия биологик суюқлиги –сув ,аминкислоталар , ферментлар, микроэлементлардан иборат, мия ва орқа мия хужайраларини озиқлантиради ва метаболик чиқиндиларни чиқариб ташайди. Суюқликни кўпайиши интракраниал босимни ошишига олиб келади.

    Белгилари: сабабсиз кўп йиғлайди , уйқуси нотинч  бўлади,  кўп қайт қилади, иштахаси камаяди, боши катталашиши мумкин. Болалар невропатологи  билан маслахатлашиб  даволаш зарур.

     

    Categories: Статья

    0 Comments

    Fikr bildirish

    Avatar placeholder

    Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

    uz_UZUzbek