Дислалия.

Published by Менеджер on

Дислалия ўз она тилида  бирор бир  товуш талаффузини камчилиги,  кўпинча “Ш” , “Ч”, “З”, “Р” товушлар камчилиги учрайди.

Келиб чиқиш сабаблари:

Хомиладорлик даврида  булиб ўтган асоратлар: кам қонлик,  инфекция, жарохат  шу жумладан рухий жарохат ,  қариндошлар орасидаги никох  ва бошқа омиллар таъсирида:

тил ривожланишида нуқсон ,

жағ, танглай ривожланишида нуқсон,

эшитиш аъзоларида  нуқсон,

асаб тизими ривожланишида нуқсон пайдо бўлиши мумкин.

Туғилиш ва туғилгандан кейинги даврда :

Бош мия жарохати, оғиз бўшлиғи аъзолари жарохати , тишлаш нуқсони ( “прикус” нотўғрилиги) – кўпинча томоқ, бурун касалликлари ( аденоид, суринкали ренит ва бошқалар ) оқибатида   келиб чиқади.

Мурожаат қилган беморларни логопед, стоматолог, невропатолог, ЛОР шифокорлари текшурувдан ўтказилади. Оғиз бўшлиғи , тил, тишлар нуқсонлари, асаб тизими касалликлари  бор йўқлиги аниқланади .Фонетика , граматика ва шаклланган сўз бойлигини ўрганишга қаратилган логопедик текширувлар ўтказилади.

Даволаш:

Логопед бемор болаларни тўғри талаффуз қилишга, нутқ бузилишини ривожланишига йўл қўймаслик учун тилини, бир хилда булган харакатларни шакллантиришни  ўргатади. Нутқ терапияси , нафас олиш машқлари бажарилади, тилни уқалаш массаж қилинади. Шуни таъкидлаш керакки логопед даволашни бошлагандан сўнг бемор уйида мустақил равишда шуғулланиши ҳам керак , шунда натижа самарали ва тезроқ бўлади. Беморларни болалик давридан қунт билан даволанса бола 7-8 ёшга тўлгунча ундан холос бўлади , бу болани ижтимоий психологик босим оқибатларидан сақлайди.

Олимлар боланинг бармоқлари  нозик ,аниқ  харакатлари ривожланиши – болани нутқи ва тафаккуриниг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқлигини исботлашган. Россиялик олималар Кольцова М.М. ва Рузина М.С. “Бола гапиришни ўрганади . Бормоқлар ўйини” китобида келтирилишича : бармоқлари характлари маҳорати юқори даражада ривожланган болаларда –  нутқ , фикрлаш, хотира, эътибор  ривожланган бўлади, бундан ташқари мактабга интеллектуал таёргарлик юқори бўлади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики , бармоқ харакатларнинг ривожланиш даражаси,  болалар нутқининг ривожланиш даражасига  тўғри келади . Бармоқларнинг харакатлари  эркин бўлмагунча  болаларда нутқнинг ривожланишига эришиш мумкин бўлмайди.

Болаларда бармоқлар машқи  бўйича ишни 6 -7 ойлигидан бошлаш мумкин.

Хар куни  умумий уқалаш ва гимнастика пайтида қўлларни  2- 3 дақиқа давомида енгил уқалаш керак.

Рағбатлантирувчи қўл машқлари  беш  босқичдан иборат:

  • Болани қўлини бармоқ учидан тирсагигача ташқи томондан 8-10 марта силаш.
  • Бармоқларни ( бош бормоқдан ташқари) букиш ва туғирлаш 5-6 марта.
  • Бош бормоқни ўнг – чап томонга букиш , думалоқ шаклда харакат.
  • Кафтни фаоллаштириш:  бармоғиз билан болани кафти ўртасидан секин спирал кўринишида силаш,спирал  кенгайиб бориб оҳири бола бош бармоғида тугайди 2-3 марта.
  • Болани қўлини бармоқ учидан тирсагигача ташқи томондан 8-10 марта силаш.

Болани ўн ойлигидан бошлаб барча бармоқларини харакатга жалиб қилиш керак , хар хил диаметрдаги коптокчаларни айлантириш , куб , доира шаклдаги ўйинчоқлардан пирамидалар ясаш.“Лего” дан хар хил жисмлар ясаш ва хокозо.

Бола катта бўлиб “эс хушини” таниган сари ўйинчоқлардан ташқари уй хўжалигида фойдаландиган анжомлардан  хар хил ўйин шаклида:  “мохир ошпаз” “мохир чевар”, “ боғбон” “қўли гул уста “  йўналишида машқлардан фойдаланиш керак , хар бир ютуғини сўз, эркалаш билан рағбатлантириш керак. Бу болани ўйинчоқлардан зерикишини камайтиради ,фикрлашини, қунт билан ишлашини  оширади.  Бармоқлар билан турли хил машқларни бажариб болаларни бармоқлари, қўллари нозик харакатларини  яхши ривожланишига эришилади , бу нафақат нутқнинг ривожланишига фойдали таъсир кўрсатади , балки болани чизишга, ёзишга тайёрлайди. Қўллар яхши харакатчанликка эга бўлади, эластиклиги  ошади бу ёзиш харакатларини эгаллашни осонлаштиради.

 

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek