Эртакларни ўқиш – болаларда оғриқни камайтиради.
Ҳамма маданиятларда болаларга эртакларни ўқиш одат тусига кирган. Улар ўзоро алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Эртаклар ижтимоий оламнинг соддалаштирилган модели. Улар болаларга жамиятни англашга, қийинчиликларни енгишга ўргатади.
Қоловерса тингловчи эртак воқияларига сингиб кетади ва реал дунёдан четланади. Балки шунинг учун ҳам кўп мамлакатларда касалхонага ётқизилган болаларга эртак ўқилади, бу оғриқли воқияликдан четланишга ёрдам беради. Олимлар бу тадқиқотларда эртаклар болаларнинг ҳам психологиг, ҳам жисмоний холатига сезиларли ижобий тасир кўрсатишини аниқладилар. Болалор эртак тинглашганда – ўз оро боғланиш гармони окситацини кўпаишини ва стресс гормони картизол камаишини Бразиляда ўтказилган тадқиқотлар натижалари кўрсатди.
Эртакларнинг тасирини аниқлаш учун олимлар биомаркерлар ( окситацин, картизол), субектив оғрикни сезиш тестларини ва психологик тасуротлар кўрсаткични ўрганишди. Тадқиқотда касалхонада катта тажрибага эга хикоячилар ва 81 нафар бола қатнашди. Эртакчилар билан мулоқат қилишдан олдин ва кеин оғриқ даражасининг ҳис қилишини , сўлак намуналарини (биомаркёрлар учун) текширишди ва касалхонада ётиш билан боғлиқ тасавурларини сўрашди.
Тадқиқот натижаларига кўра окситоцин миқдори кўпайганлигини , картизол эса аксинча пасайганлигини, оғриқ кучи камайганлигини аниқланди. Психолингвистик холатини тахлилида ҳам сезирарли фарқлар бор эди, масалан берилган соволларга тадқиқотдан аввал: “ҳамшира – аччиқ дориларни берувчи қаҳрли хола”, “шифокор – мени игна билан санчиган ёвуз одам”, “касалхона – уйимдан айирган ёмон жой”, тадқиқотдан кейин: “хамшира – соғайиб уйга боришга ёрдам берадиган хушчақчақ хола”, “шифокор – менга ғамҳўрлик қиладиган одам”, “касалхона – мен тузалгунимча яшайдиган жой”, шу йўсиндаги жовоблар олинди.
Касалхонага ётқизилган болалар стрессни бошидан кечиришади, чунки улар тўсатдан нотаниш мухитга тушиб қолишади, ота – оналари ва дўстлари билан алоқани йўқотадилар. Бунда эртакларни ўқиш касалхонада ёлғизланган болаларда оғриқни субектив хисини камайтиришга ва стрессден чиқишга яхши ёрдам беради. Бундан ташқари ҳар бир ота – онага мос келади.
0 Comments