Хомиладор аёлларнинг кўп истемол қилмаслиги керак бўлган маҳсулот.

Published by Менеджер on

Америка олимлари  олиб борган  тадқиқотлар шуни курсатдики, хомиладор аёл кўп шакар истемол қилса боланинг когнетив қоблиятига ёмон тасир қилади.

 

Бу айниқса хотира ва ўрганишда акс этади. Когнетив қоблият инсоннинг билим қоблияти бўлиб хотира, диққат, сезиш, тассавур қилиш, фикрлаш, нутқ, кўриш  каби  майда жараёнлардан иборат, булар бизларга малумотларни қабул қилиш, тўплаш, сақлаш,  тахлил қилиш, ўрганиш  имконини беради.

Шакарни , айниқса таркибида шакар кўп бўлган турли ичимликларни,  кўп истемол қилиш олимларни ташвишли этиборини кучайтирмоқда. Глюкоза мия учун асосий энергия манбайи бўлишига қарамай унинг ортиқча миқдори мия иш фоолиятига салбий тасир кўрсатади. Ҳўш хомиладорлик ва болаликда бу қандай намоён бўлади. Ушбу тадқиқот мақсади хомиладорларни шакар истемол қилиши ва болаларнинг когнетив функцияси орасидаги боғлиқликни ўрганиш эди. Шунингдек Гарворд ва Бостон олимлари озиқланишнинг мухим  қисмини газланган ичимликлар ташкил қиладиган “ғариб диетаси” нинг   тасирини ўрганишга қизиқиш билдиришди.

Тадқиқотчилар 1000 ортиқ хомиладарларнинг озуқланиш рационини ўрганиб чиқдилар ва 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни ақлий қобилятини  “ Кауфман тести”  деб номланган махсус тест синовларидан ўтказишди.

Тадқиқотлар натижаларига кўра олимлар қуйидаги хулосаларга келишди.

Бўлажак онанинг шакар  ва таркибида кўп шакар бўлган  газланган ичимликлар истемол қилиши болада оғзаки хотира яхши ривожланмаганлиги,  харакатчанлигини камлиги,  атрофни визуал идрок қилиш ва эслаб қолиш ёмонлашганлигини,  юз ифодаси , ишора , интонация билан бажариладиган кўникмаларни ва нутқда лўғат бойлигини чекланганлигини,  хатто 7 яшар болаларда ҳам борлиги аниқланди.  

Аксинча мева ва сабзовот истемол қилганларнинг  махсус тест синовлари бўйича натижалари юқори даражали билим, бой сўз бойлиги ва оғзаки хотиранинг яхшиланишини  аниқлади. Тадқиқотчилар бу айниқса мева истемол қилиш билан боғлиқлигини,  меваларда нафақат фруктоза, балкий кўплаб бошқа моддалар ва антиоксидатлар борлиги билан боғладилар.

 

 

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek