Хомиладорлик пайтида магний етишмаслиги

Published by Менеджер on

Магнийнинг  функцияси:

  • Хомиладорлик даврида она ва бола ўртасидаги алоқани таминлайдиган махсус аъзо – йўлдошни шакилланишида иштрок этади. Йўлдош тўқмаларида бир қатор муҳим жараёнларни бошқарадиган 100 дан ортиқ магнийга боғлиқ оқсиллар мовжуд. Бачадон ва йўлдош –  магний миқдори энг юқори бўлган аъзолардир.
  • Имплантация (хомилани бошланғич даврида бачадонга жойлашиши ) жараёнидаги муҳим элементдир.
  • Хомиланинг тўқмалари   шакилланиши ва асаб тизимлари ривожланиши  учун  муракаб кимёвий реакция ва синтез  жараёнига керак.
  • Хомиладорларни стрессга чидамлилигини оширишга ёрдам беради.
  • Бачадон тонусини тартибга солади.

Магний етишмаслиги белгилари:

  • Мушак тизимида тортишлар – бел ва оёқларда оғриқ ,  кўпинча болдир сохасидаги тортишиш , одатда улар тунда аёлнинг оёқлари узоқ вақт бир холатда бўлганда намоён бўлади.
  • Бачадон танасида, бўйинчасида тортишишлар, мушаклари тонусини ошиши  – бу қоринни пастки қисмида оғриқлар билан кечади.
  • Асаб тизими – асабийлик, жиззакилик, кўз ёшлар,  тез- тез кайфият ўзгаради,  диққат, хотира  ва уйқу ёмонлашади. Базида тушкунлик пайдо бўлади.
  • Юрак – қон томир тизими – қон босими, бош айланиши ва бош оғриши каби белгилар пайдо бўлади. Суюқлик алмашунуниви бузилиши натижасида оёқларда шиш пайдо бўлади ва қон айланиши ёмонлашади. Юрак тез –тез уриши , аритмия , юрак сохасида санчиқлар пайдо бўлиши мумкин.
  • Хазим қилиш тизими – кўпинча қабзият ва метиоризм( қорин дам бўлиши) кузатилади.
  • Йўлдошни эрта қариши – таркибида петрификатлар (“қотишлар”) пайдо бўлиши, болада гипоксия (кислород етишмаслиги) га олиб келади.  ( ультратовуш ёрдамида текширилганда аниқланади).

Этиборга лойиқ малумотлар.

Хомиладорликнинг биринчи ҳафтасидан бошлаб аёлнинг эҳтиёжи витамин В6 ва магнийга бир ярим борабар кўпаяди. Хомиладорлик пайтида магнийга бўлган  талаби фақат болани катта бўлиши хисобига эмас , балки бачадон массасини 100гр дон 1000гр гача ошиши , қон миқдорини 25-30% ошиши, сут безчаларини  кўпайиши, эстероген ва альдостерон гормонларининг даражасини ошиши билан ҳам боғлиқ.

Озиқ – овқат махсулотларидан керакли миқдорда магний ва В6 витаминини олиш хар доим ҳам мумкин эмас – онада ёндош касалликлар бўлиши  оқибатида организмга кирган микроэлемнт ва витаминларнинг  барчаси ҳам сўрилавермайди, кетма – кет туғиш , турмуш тарзини ёмонлиги аввалдан организмда магний етишмаслигини келтириб чиқаради. Магний етишмаслиги хомиладоликни ассоратларини кўпайтиради.Хомиладоликни ражалашдан аввал организмни соғломлаштиринг. Соғлом туғилган бола келажакда яхши ривожланади ва  тез- тез касал бўлавермайди.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek