Иммунитет кучсиз

Published by Менеджер on

Иммунитет кучсизланишининг сабаби ва белгилари.

Иммунитет ( лотинчадан  “озодлик”  маносини билдиради) –  бу организимни бегона моддалар , хужайралардан шу жумладан бактерия ва вируслардан химоя қилиш қобилятидар.

Иммунитет пасаишига олиб келувчи омиллр.

  • Нотўғри овқатланиш. Қонимиздаги антитаначалар, иммуноглобулинлар оқсилдан таркиб топган уларни меъёрда ишлаб чиқарилиши учун таомномада гўшт,тухим, балиқ,сут маҳсулотлари, дукакли ўсимликлар етарлича бўлиши керак.
  • Сурункали стресс. Асабий чарчоқ пайдо бўлганда иммунитетни ҳимоя қилиш фаолиятини тартибга солувчи гормонал тизим ишдан чиқади, натижада иммунитет заифлашади.
  • Сурункали уйқисизлик.
  • Зарарли одатлар. Чакиш, спиртли ичимликларни суистемол қилиш, семириш, кам ҳаракат ҳаёт тарзи.
  • Ташқи муҳит. Зарарли ишлаб чиқариш корхоналари, ҳовони ифлосланиши, радиация.

Иммунитет кучсизланганлигини белгилари:

  • Тез- тез касалланиш – йил довомида 3-4 марта шомолаш.
  • Хасталикни довомий  бўлиши –  агар иммунитетингиз мустаҳкам бўлса ҳар қандай шомолаш тез ўтиб кетади. Организм кескин ҳимоя чораларнини қўлаб вирус ва бактериаларни тез енгади.
  • Ичаклар холати – дизбактериоз белгилари( қабзият ва диарея алмашиб туриши , қорин дамланиши, тез тез кўнгил айнаши).
  • Тери – тез тез қайталанувчи тошмалар,  йирингли яралар, тез тез учуқ тошиб  туриши.
  • Умумий ахвол – холсизлик, қуввотсизлик , меҳнат унумдорлигини пасайиши .
  • Аллергик касалликлар
  • Етарли вақт ухлаш билан ҳам уйқуга тўймаслик.
  • Соч ва тирноқларни мўртлашиши.
  • Лимфа безларини катталашиши.

Иммунитетни  яхшилаш учун нималар қилиш керак.

Организмни чиниқтириш:

Босқичма – босқич ва мунтазамлик талаб қилинади. Очиқ ҳавода юриш, ювиниш учун ишлатиладиган сув хараратини  кунма кун пасайтириш , контрастли душлар қабул қилиш, хар куни жисмоний тарбия билан шуғилланиш.

Озиқ – овқат махсулотлари:

Имунитетни мустаҳкамлаш учун витамин ,  микроэлементларга ва оқсилга бой ҳилма ҳил озиқ – овқатларни   истемол қилиш керак. Сут , гўшт махсулотлари , сабзавотлар, мевалар.

Кун тартиби  ва жисмоний фаоллик.

Бир вақтда ётишга ва туришга харакат қилинг. Тоза ҳавода сайр қилинг. Доимий жисмоний фаоллик  иммунитет тизимига ижобий тасир кўрстатади. Қон кислород билан тўинади. Уйқу ва иштаҳа яхшиланади.

Ёмон одатлардан воз кечиш.

Чекиш, спиртли ичимликларни суистемол қилиш , кам харакат ҳаёт тарзи  организимда атеросклероз, нафас йўллари ялиғланиши , мияда қон айланиши   камаишига олиб келади булар хаммаси иммун тизимини кучсизлантиради.

Ҳаётга ижобий муносабат.

Агар ҳаёт одамга қувонч ва завқ келтирмаса ўз- ўзини йўқ қилишнинг биологик меҳанизмлари ишга тушади. Ҳаётга ижобий қаранг хар қандай ёмон вазиятда ҳам тушкунликка тушмасликка ҳаракат қилинг. Бўлиб ўтаётган воқияларга муносабатизни фикрингизни  ижобий ўзгартиришда  психолог билан маслахатлашинг.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek