“Инсульт”ни олдини олса бўладими?

Published by Менеджер on

Инсульт – мия қон томирларининг энг шафқатсиз кассалигидир. Инсульт қўл –оёқлар харакатида , ақлида , эс-ҳушида, сўзлашишида  бузилишга олиб келади,  хозирги пайтда ахоли орасида  ногиронликни асосий сабабларидан биридир. Инсульт бўлиб ўтган беморларнинг 70-80 %  ногирон бўлиб, уларнинг 30-35 % эса бегоналарни доимий  парваришига муҳтож  бўлишади. Инсульт бўлган инсонларга харакатидаги , эс-ҳушидаги , хотирасидаги  ва сўзлашишидаги  нуқсонларга қарши захматли курашиш қисмати тушади.

 

 

Шифохонага мурожат этган 10 та беморнинг 7 таси бош оғришига шикоят қилиб келади. Кўпчилик холарда бош оғришининг сабаби мия қон томирларидаги  ва  бўйин қон томирларидаги функционал ёки органик  шикастланиши оқибатида бўлади. Шунинг учун мия  ва бўйин қон томирларини Ультратовуш допплерографиси текшурувини ўтказиш кераклилиги  муболоға эмас,  балки зарур ва ўта мухим текширувдир.

Бўйин  ва мия  қон томирлари Ультратовуш допплерографияси  бу:

  • Бўйин қон томирлари ( уйқи қон томирлари , бўйин умиртқалари орасидаги қон томирлари) орқали бош мияга оқаётган  қон тезлигини,  қон тезлигини пасайишини, оқаётган қон хажмини пасайишини;
  • Қон томирлари деворларини эластик холатини, деворларини атерасклероз натижасида қалинлашишини, атерасклероз бляшкалар натижасида ичини торайишини;
  • Қон томирларини нотўғри ривожланганлигини – текшириш усулидир.

Артерия эндотелия қатлами шикастланганда   деворларга липид ва  макрофаглар сингиб   фиброзни  ривожлантиради , шикастланган жойда атеросклероз бляшкалар ва тромб пайдо бўлади. Базида тромб  узилиб кетиб мия қон айланиш тизимига  ўтиб кетиши ва қон айланишини тўсиши натижасида “инсульт” га олиб келади.Атерасклероз бляшкаларига липид , фиброзлар сингиб уни кундан – кунга  катталаштиради, қон томирининг  ичи торайиб бориб,  ўтаётган қон миқдори кескин камаяди, охир оқибатда қон томири буткул ёпилади, қон ўтмайди,  бу холат  “инсульт”га   олиб келади.

 

Қон томирини ичини торайишини бошланғич этапида қон босимини ошиши хисобига мияга келаетган қон миқддорини  компенсация қилинади. Қон томирини ичи торайгани сари  қон босимини ошиши ҳам  етарли миқдорда қон хажмини таъминлай олмайди.Қон томирини  50%  га  торайиши мияни қон билан озиқланишини кескин камайтиради, натижада декомпенсация холати бошланади, қон томири торайиши кучайиб бориб “инсульт”га  олиб келади.

Бўйин қон томирларини Ультратовуш Допплерография  текширувини бажаришга зарур булган холатлар:

1). Бошингизда хар хил турдаги оғриқлар бўлса, икки чакка ёки энса қисми сиқса ёки лўқиллаб оғриса. Шу жумладан Мигрень  кассалигида.

2). Ўрниздан бирдан турганизда ёки бошингизни бирдан бурганингизда кўз олдингиз қоронғиллашса, кўз олдингиз живирласа, кўз олдингизда майда “чивин” учиб тургандек бўлса.

3). Юрганингизда гох –гохида тебраниб кетиш холатлари бўлса.

4). Қўлларингизда гох-гохида харакатда аниқлик йўқолиш холатлари бўлса.

5). Қўлингизда , бармоқларизда ивишиш бўлса.

6). Тўсатдан қисқа вақтга  бошингиз айланиши, бушашиб кетиш холатлари.

7). Қулоғингизда шовқин бўлса.

8). Хотирангизни  пасайиши, фикрингизни бир жойга тўплашга қийналиш, бесабаб ичиздан ховотир-қўрқув бўлиши.

9). Қон босими кассалигида.

10). Бўйин умиртқа поғонаси остеохондрози кассалигида.

11). Бош , бўйин, елка сохасини уқалаш ( массаж) қилишдан олдин.

12). Бош мия қон томирларида қон айланишини пасайишига олиб келивчи омиллар бўлса : семириш , чекиш ,айниқса балоғат ешига етмасдан чекишни бошлаган, кам харакат ўтироқ хаёт тарзи, ёши  40  дан ошган инсонларда.

Хулоса қилиб айтсак инсульт тўсатдан  бўлмайди , секин  аста  артерия томирларида атерасклероз ривожланиши , томирларни зарарланиши оқибатида келиб чиқади.

Сарловхада келтирилган  “ Инсульт”ни олдини олса бўладими  соволига,  албатта олдини олса бўлади деб жавоб берамиз. Бунга фақат беморни ўзи эришиши мумкин,  яъни йилига бир  маротаба Ультратовуш допплерографияси текширувидан ўтиб туриш керак,   натижада кассаликни бошланғич  этапида аниқлаб уни олди олинади.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek