Кўп ўтириш – зарар!
Етакчи мутахасисларни фикрига кура стулда еки креслода ўтириш ( кунига 4-6 соатдан ортиқ ) аслида чекишга қараганда соғлиқ учун кўпроқ муоммо туғдиради. Соғлиққа зарари барча инсонлар учун бир хил, аёлми эркакми , ёшми қарими , қайси мамлакатда яшашидан қатъий назар. Одам танаси ўтириш учун мослашмаган. Ўтириш – кун бўйи қилинган харакатдан , тик туришдан чарчаганда танага бир оз дам бериш учун. Инсон танаси кун бўйи харакат қилиш учун мослашган. Стулда ўтириш сунги 200 йил ичида одат тусига кирган. Ўтириш холати табиий эмас , ўтириш ўта зарарли , чунки ўтириш ғайри таъбиий холатдир. Одам умуртқа поғонаси “S” харфини эслатади. Ўтирганимизда эса “С” кўринишида бўлади.
Британияда ахолини тахминан 32% кунига 10 соатдан кўпроқ вақт ўтирган холатда бўлади. Уларни 50% камдан кам холларда иш жойини тарк этади ва хатто офис столида тушлик қилади. Тадқиқотларга кўра уларнинг яримидан купроғи умуртқа поғонасини пастки қисмидаги оғриққа шикоят қилади.
“ Америка кардиологлар коллегиси “нинг ахборотномасида чоп этилган тадқиқотларига кўра кўпинча 10 соатдан купроқ ўтирадиган одамларда юрак – қон томирлари кассаликлари ривожланиши юқори бўлади. Биз ўтирганимизда томирлар орқали қон секинроқ оқади, мушаклар ёғни камроқ ёқади , натижада ёғ кислоталари юрак қон томирларига тиқилади. Мияда хам қон айланиши секинлашади кислородга , мияни озиқлантирадиган моддаларига тўйиниши камаяди . Кўп ўтирганда организм инсулинга жавоб бериш қобилияти пасаяди ва инсулинни ишлаб чиқариш кўпаяди, бу қандли диабет ривожланиши хавфини оширади. Бундан ташқари гастрит , колит , эркаларда простатит , аёлларда гинекологик касаликлар ривожланишига туртки бўлади. Биз харакатланганимизда буғинларда махсус мойлаш материаллари хосил бўлади, буни камайиши бўғинлар озиқланишини камайтиради , натижада артроз , остеохондроз , диск чураси касаликлари келиб чиқади. Кўп стулда ўтириш картизонни (“стресс” гармони хам дейилади) кўпайтиради , натижада стресс , депрессия ривожланишини кучайтиради.
Ўтирганда қорин мушаклари бўшашади . Хамма оғирлик умуртқанинг пастки қисмига ва тозга тушади, тик турганимизда барча оғирлик бир текисда сон , тизза, болдир, товонга тарқалади. Хатто “идеал” ўтриганимизда хам оғирлик умуртқага тушади. Кўп ўтирганимиздан букчайишни бошлаймиз. Энг замоновий кресло стуллар ҳам , кўп ўтириш зарарини каматира олмайди.
Нима қилиш керак?
“Хар куни қилинадиган бадан тарбия ёрдам беради “деган нотўғри фикр бор. Бадан тарбия қилиш яхши , аммо билингки бу кўп ўтиришнинг асоратини йўқ қила олмайди.
- Хар 40минутда , узоғи билан 1 соатда бўлмаганида 2- 10минут машқлар бажаринг. Оддий юришни ўзи ҳам танага ёрдам беради. Инсон тик турганидан ўтирганида 3 баробар кўпроқ ёғларни ёқотади.
- Иш жойингизни тик туриб ишлашга хам мослаштирсангиз аъло бўлади.
- Нисбатан баландроқ , функционал стулардан фойдаланиш яхши самара беради.
Доимо соғ – саломат бўлинг.
0 Comments