Комедон

Published by Менеджер on

Комедонлар – кичик оқ ёки қора  ялиғланмаган тугунлар бўлиб , терида нотексилик ҳосил қилади. Улар юздаги, танадаги тук  фоликуласи тешиги тиқилиб қолганда пайдо бўлади. Улар тери ҳужайралари –керотиноцитлар ва тери ёғи себумдан иборат.

Комедонларнинг  пайдо бўлишининг асосий сабаби – терининг ортиқча ёғ ишлаб чиқариши ва кератинизациясининг бузилиши. Бу ўзгаришлар ёғли соч каналини тўлдирувчи “қора тиқин” деб аталадиган касалликни пайдо бўлишига олиб келади.

Хавф омилари .

  • Ирсий мойиллик .
  • Гормонал ўзгариш
  • Терини нотўғри парвариш қилиш.
  • Ширинликлар , ун махсулотларини ортиқча истемол қилиш.
  • Тез –тез стресс холатларида бўлиш.

Ёғ безларининг иши  гармонлар билан тартибга солинади,  “қора нуқталар” гормонал дисбалансда ( балоғат ёшида , хомиладорликда, климакс ва ҳокозо даврида ) кўпроқ пайдо бўлади.

Кўп одамлар комедонларни терини ифлосланиши натижасида деб ўйлашади. Юзни тез – тез ювиш қора нуқта пайдо бўлишини олдини олмайди. Дастлабки босқичда ёғ тиқинлари оқ ёки тиниқ суюқликдир, вақт ўтиши билан қатиқлашади ва сарғаяди. Кислород тасирида оксидланиб қораяди . Қора ранг меланинга боғлиқ , тиразин аминокислотаси оксидланиб миланинга айланади.

Асоратлари

Йиринглаши , терида хар хил тугунлар пайдо булиши , тери орасида кисталар пайдо булиши . Айниқса йирингли бўшлиқчалар падо булиб, терини ялиғланишига олиб келади. Бу холатлар терини кйринишини ўзгартиради ( чандиқлар , майда  ва нисбатан йирик чуқурчалар ) айниқса қизларга бу холат психологик “босим” ўтказиб,  рухий холатини  ҳам издан чиқади.

Даволаш.

Довалашда хар бир беморга индивидуал ёндашув керак.Шифокор беморга унинг холатини, ўзига хослигини ва комедонларнинг номоён бўлиш сабабини тушинтиради. Даволаш муолажаларини бюради ва уйда  терининг парвариш қилишини созлайди.

Доволаш уч босқичдан иборат

  • Комедолитикларни тайинлаш.
  • Комедонларни эхтёткорлик билан олиб ташлаш.
  • Овқатланишни нормаллаштириш

Комедолитиклар – бу ёғли соч каналарининг тиқилиб қолишининг олдини олувчи воситалар,  энг самаралиси “ ретинол”   ҳақиқий А витамини , тоза шаклида беқарор, шунинг учун у ретинол ацетат шаклида ишлаб чикарилади ва ишлатилади. Бу модда ҳужайра ўсишини рағбатлантиради, ёғ безлари ва ишлаб чиқарилган ёғ ҳажмини камайтиради.

Овқатланиш меёри :  терини ёғ ишлаб чиқаришини рағбатлантирадиган овқатларни йўқ қилишга қаратилган. Шунинг учун комедонларга мойил бўлган ёғли терига эга одамларга сут мхсулотлари, оқ нон , шоколад, чипс , асал , хурмо, тарвуз,  ун махсулотларидан таёрланган ширинликлар емаганликлари мақул. Бу холат вақтинча горманал дисбаланс даври ўтиб, хужайралар ривожланволгандан сўнг кучили чеклов қилиш шарт эмас.

Касаликни билмасдан туриб ўз – ўзича даволаш нотўғри, вақтни аямасдан , “эринмасдан”,  нотўғри маслаҳатларга берилмасдан малакали шифокор назоратида олдини олиш ва даволаниш керак . Касаллик кучайиб , асоратлари пайдо бўлгандан кейин , шифокорлар хам  даволашга қийналишади  ва энг асосийси  асоратни “изларини” хар дойим ҳам тўлиқ йўқ қилиб бўлмайди.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek