Массажни организимга фойдали тасири.

Published by Менеджер on

Массаж қадим зомонлардан бери Юнонистон, Хиндистон, Хитойда малум бўлган. Массаж сўзини пайдо бўлишини иккта талқини бор бири арабчадан “massa” яъни “ тегиш , сокин босиш” , иккинчиси юнончадан “ masso” – “қўллар билан сиқиш” маносини англатади.

Уқалаш ( массаж) – инсон танасини даволаш ва касалликларнинг олдини олишга ёрдам берадиган физиотерапия усулларидан бири.

Уқалаш – танага тасири механизимида учта омилни ўз ичига олади:

  • Неро – рефлектор.
  • Гуморал.
  • Механик.

Асаб тизими – уқалашнинг  инсонга физиологиг тасирида  асосий ролни  ўйнайди. Терида ва юмшоқ тўқмаларда нерв томирларининг охири,  рецепторлари  жойлашган. Уқалаш бу рецепторлни фаоллаштиради. Пойдо бўлган импулс нерв томирлари орқали марказий нерв системасига боради ва мия  барча тўқмаларга  янги соғламлаштурувчи импульс жўнатади, натижада тўқмаларда пайдо бўлган фаол моддалар рефлектор процесс ва биохимик рекцияни ишга солади.

Тери ва тери ости ёғ қатлами.

Уқалаш пайтида тери ўлик хужайралардан тозаланади. Тер ва ёғ безларининг каналлари очилиб ишлаши яхшиланади. Майда томирлар кенгаяди,  қон айланиши, метоболизм яхшиланади. Натижада тана ортиқча захардан тозаланади ва ёғ қатлами камаяди.

Бўғимлар ва мушаклар.

Уқалаш тасирида мушак толалари эластиклиги ва қисқариш қобиляти ошади, мушак атрофияси пасаяди. Қон айланиши яхшиланади, мушак чарчоғини кетказади. Уқалаш мушак чарчоғини кетказишда дам олгандан кўра кўпроқ фойда беради.  Бўгимларни ва атрофидаги мушакларни уқалаш:  оғриқ , чегараланган характни йўқотади.

Асаб тизими.

Асаб тизими –   уқалашни биринчилардан бўлиб сезади. Уқалаш турларига қараб асабий холатни пасайтириш, асабий чарчоқни кетказиб фаоллаштириш, рефлекс реакциясини яхшилаш мумкин. Асаб тизимига хотиржамлик , осоишталик беради.

Қон айланиш ва лимфа тизимлари.

Уқалаш тасирида қон томирлари кенгаяди, қон оқими ошади, аъзо ва тўқмалар озуқланиши ва кислородга тўйиниши  яхшиланади. Лимфа оқимларининг яхшиланиши , жарахат тасирида пайдо бўлган шишларни камайтиради.

Уқалашни бажаришга шарт шароитлар.

Уқалашни ҳаво ҳарорати 22-24 даража , нисбий намлиги 60 фойиздан юқори бўлмаган, тоза,  кенг, ёруғ, ва яхши ҳово айланадиган хонада бажариш керак.  Енгил овқатланишдан 1-2 соат ўтиб ва қовуқ,  ичакни бўшатилгандан кейин олган мақул. Уқалашдан кейин 15-30 дақиқа дам олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Уқалаш олишга қаршиликлар.

Тана хароратини юқорилиги, ўткир ичак касалликлари, турли тери касалликлари, ўткир инфекцион касалликлар, томирларни варикоз кенгаиши, қон касаллиги, юрак ўткир инфаркти.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek