Рахит.

Published by Менеджер on

Рахит – кичик ёшдаги болаларда учрайдиган кассалик бўлиб организимда калций ва фосфор алмашувини бузилиши  натижасида келиб чиқади.

Кичкинтой ҳаётининг дастлабки йиллари тез ўсади. Суякларнинг тўғри ўсиши учун  “Д” витамини организимда  кальций ва фосфорнинг ичакдан сўрилиши ,  суяк ва бошқа тўқмаларга етиб боришини  бошқаради.  “Д” витамини етишмаслиги сабабли рахит касаллиги ривожланади. “Д”итамини  оз миқдорда озиқ – овқат билан киради, катта қисми қуёш нурлари тасирида терида синтезланади .

Аломатлари.

  • Бола уйқусини бузилиши.
  • Эмаётганда кўп терлаши.
  • Товуш ва ёруғлик нуридан чўчиши.
  • Тери тошмалари.
  • Бошининг энса қисмида соч тўкилиши.
  • Инжиқлик , безовталик кзатилади.

Асоратлари.

Суяк юмшашига,  мушак ва бўғимлар бўшашиши,  иммунитет сустлашиши,  кам қонлик. Бола боши ва гавдасини тўғри тутишга қийналади,  “лиқилдоғи” секин битади. Тишлар чиқиши кечикади. Тез – тез шомалаш бўлади.

Вақтида даволанмаса бола  катталашган  сари  суякларини қийшиқ ўсиш эхтимоли ортади. Умиртқа поғанасини  букчайиши , кўкрак қафасини пастга қараб энкаийиб қолиши, оёқни “Х” ёки “О” шаклида қийшаиши , ясси оёқлик  пайдо бўлади. Ички аъзоларни нотўғри ривожланиши, ақлий заифлик пайдо бўлиши мумкин.

Профилактика.

Хомиладорлик даврида.

Кунига камида 2 соат тоза ҳовода сайр қилиш, шифокор кўрсатмаси билан кальция препаратларини қабул қилиш. Қиш мовсумларида витаминга бой маҳсулотларни танавул қилиш ва қўшимча “Д” витаминини қабул қилиш.

Туғилгандан кейин.

Болани олти ойгача иложи борича фақат она сути билан паравариш қилинг. Эмизиш даврида ўзиз хам витаминли маҳсулотларни танавул қилинг. Қўшимча овқатларга ўтилганда бола таомномасида гўшт, тухим, балиқ каби маҳсулотлар бўлишига ахамят беринг.

 

Иложи борича кундизги вақтда очиқ ҳавода сайр қилишни унитманг. Тадқиқотлар хулосасига кўр  –  “Д” витамининг етарли дозасини таминлаш учун кундизги  вақтда  юз , қўл очиқ  бўлган холатда  хар куни ёки камида ҳафтасига  уч мартда  қуёш ванналарини олиш керак. Бунда оқ терили бўлса беш  дақиқа , тўқ терили бўлса ярим соат кифоя.

Бўғинлар ва умиртқа поғоналарини ривожлантириш  ва мустаҳкамлаш учун гимнастика , массаж  тавсия қилинади.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek