Сафро турғунлиги ёмон.

Published by Менеджер on

Гоҳида,  базида тез –тез ёки  малум вақт мунтазам овқатланганимиздан сўнг ҳазим қилиш жараёни бузилиб, ноҳушлик безовта қилиб туради.  Овқат яхши ҳазим бўлмаслигини  сабаларидан  бири сафрони турғунлиги.

Сафро жигарда ишлаб чиқарилади ва ўт йўллари оқали 12 бармоқ ичакка овқатланганимизда қуилади.  Бошқа пайт  у  ўт қопида тўпланади. Ўт қопида сафро таркибидаги сув сўрилади ва қуюқлашади. Сафро турғунлиги бу иккламчи ҳолат. Бунга нотўғри турмуш тарзи, вақтида овқатланмаслик, асабий толиқиш, стресс, ўт қопида букилиш сабаб бўлади.  Сафрони турғунлиги қанча кўп давом этса қуюқлилиги ошади ва аввалига қуйқалар , сўнг тошлар пайдо бўлиши мумкин.

Организимга сафрони тасири нималардан иборат

  • Ёгларни сувда эридиган ёғ кислоталарига парачалайди.
  • Зарарли микробларни ўлдиради.
  • Ошқозон шираси кислотасини нетраллаштиради, бу ичакларга зиён қилишини олдини олади.
  • Ичак ферментларини фаоллаштиради.
  • Ошқозон – ичак йўлларининг перисталтикасини рағбатлантиради.
  • Витамин, аминокислота, холестерин ва бошқа моддаларнинг сўрилишини рағбатлантиради.
  • Ошғозон ости бези ишини тартибга солувчи гормонлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
  • Озуқланишнинг охриги махсулотларини, шунингдек бегона ва организм учун зарарли бирикмаларнинг ичакдан чиқариб юбориш жараёнини  тезлаштиради.

Сафро турғунлиги белгилари.

  • Ўнг қовурға ости сохасида оғриқ.
  • Тез – тез кекириш.
  • Ёғли овқатлардан кейин ноқулайлик, қорин дам бўлиши.
  • Оғизга ачиқ маза келиши, кўнгил айнаши.
  • Ич қотиши ёки тез тез кетиши
  • Заифлик, доимо чарчоқ.
  • Терида қичишиш, терида ва кўзда сарғшлик.

Сафро туғунлигини қандой олдини олиш мумкин.

Вақтида овқатланинг, айниқса эрталабки нонушта  муҳим,  чунки тун довмида сафро ўт қопига кўп миқдорда тўпланади, овқатланганимизда қисқариб ичакларга қуилади. Шунинг учун ҳам ўтқопини УЗД текшируви эрталаб оч қоринга  бажарилади. Қоловерса иш юзасидан ёки  бошқа сабаблардан эрталабдан асабимиз бузилиши, стресс холатлар пайдо бўлиши мумкин, натижада ўт йўларини нотўғри ишлаши  юзага келади.  Бунда овқат йишимизга қарамай ўт қопи қисқармиди , сафро турғунлиги кучаяди.

Оптимал миқдорда сув ичинг ( катталар учун тана вазнининг хар килаграмми учун 30грамм сув)

Эратаб нонуштадан олдин жисмоний машқлар билан шуғилланинг иштахангиз очилади, кайфиятиз кўтарилади.

Шифокор маслаҳати билан ўт ҳайдайдиган, ўтни суюлтирадиган  ва ўт йўлларини ишлашини тартибга соладиган дориларни ичинг.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek