Скрининг.

Published by Менеджер on

Хомила скринингги –хомилада  ирсий ва бошқа нуқсонларининг ривожланиш ҳавфини аниқлашга қаратилган тиббий тадқиқотлар комплекси : лаборатория ва ультратовуш ёрдамида текширув (УТТ) киради.  “Скрининг” сўзи инглиз тилида  “саралаш” маъносини билдиради.

Пренатал ( туғриқдан олдинги ) скринингдан мақсад:

Биринчидан:  аёлларда хомиладорлик асоратини бўлиш эхтимолини  олдиндан аниқлаш. Булар: преэклапсия , эклампсия, фетоплацентар етишмаслик, хомила ривожланишини орқада қолиши,  хомилани ўсмай қолиши.

Иккинчидан : туғилажак болада ирсий ва бошқа нуқсонлар бор  йўқлигини аниқлаш.Бош мия, юрак , умуртқа поғонаси , қўл –оёқлардаги нуқсонлар , Даун синдроми ва бошқа кўпгина нуқсонларни аниқлаш учун.

Пренатал скрининг 5 турдан иборат :

  • Ультратовуш ёрдамида текширув
  • Биохимёвий анализ
  • Иммунологик (хомилани ривожланишига путур етказадиган ToRCH инфекциаларга текшириш: қизилча , герпес, цитомегаловирус, токсоплазмоз, хламидиоз);
  • Цитогенетик анализ (қўшимча кўрсатмалар асосида қилинади)
  • Молекуляр( жуда кам учрайдиган ирсий касалликларда қилинади).

Биринчи скрининг хомила ривожланишининг 10-13 хафта оралиғида қилинади. Бунда:умумий қон анализи, умумий сийдик анализи, биохимик анализи, ToRCH инфекция анализи, УТТ  ва  яна қўшимча текширувлар холатга қараб қилинади.

Асосий вазифа: 1) Хомиладор аёлнинг саломатлигини, яъни болани соғлом ривожланишига зарар етказиши мумкин бўлган касалликлар бор, йўқлигини аниқлаш. Болада нуқсонлар йўқлигини аниқлаш. Барча хомиладор аёллар текширилади.

УТТда хомилани ривожланиши:  оёқ қуллари  мавжудлиги  , улар тўғри жойлашганлиги. Ички аъзоларни мавжудлиги. Бош айланаси – бу мия шаклланишини бахолашга имкон беради. Болани узунлигига қараб ўсиш суратини бахоланади ва  хомилани хафтаси аниқланади. Юрак уришини частотаси ва ритми ўлчанади. Йўлдошни катталиги ва бириккан жойи, киндик ўқини томирлари     ( ирсий касаликларда томирлар сони камаяди). Хомилани бўйин бўшлиғи қалинлиги ўлчанади        ( ирсий касалликларда қалинлашган бўлади.) .

Биринчи скрининг хомиладорлар учун мухим ва асосийси хисобланади. Бўлажак онанинг саломатлиги ривожланаётган ва туғиладиган болани соғлом бўлишини асосий омилидир. Онада яширин касалликлар бўлса уни олдиндан аниқлаб,  уларни даволаш ва бартараф этиш лозим. Боллаларда кўпгина генетик нуқсонлар 11-13 ҳафта оралиғида кўринади, катта бўлган сари белгилар ўзгариб аниқланмай қолади.

Қуйида қайси тоифадаги аёллар учун скрининг зарур ва ўта мухимлиги кўрсатилган.

  • 35 ёшдан катталар;
  • болаларида туғма нуқсон булган хомиладорлар;
  • илгари кетма кет икки хомиласи тушган ;
  • хомила ривожланишини дастлабки босқичларида мумкин бўлмаган дориларни ичган;
  • дастлабки босқичда юқумли касалликларга чалинган хомиладорлар;
  • қариндошлар орасидаги никох;
  • ота ва она авлодида ирсий кассаликлар бўлса;
  • ЭКО ёрдамида хомиладор бўлганлар.

Иккинчи скрининг 19-22 ҳафта оралиғида ўтказилади . Бунда ҳам қон ,сийдик анализлари , қонни биохимик анализлари ва УТТ текширувлари ўтказилади. Онани саломатлигига кўпроқ эътибор берилади . Бу даврда кўпгина яширин касаликлар қўзғаши ва авжига чиқиши мумкин. Кам қонлик пайдо бўлиши ва бори эса  рувожланиши мумкин. Бу холатлар болани нимжон бўлиб туғилишига олиб келади . УТТ да   болани , йўлдошини жойлашиши ва ривожланишига эътибор берилади. Бу даврда юракда , умуртқада , қорин аъзоларида буладиган нуқсонлар яққол аниқланади.

Учинчи скрининг 33-36 хафта оралиғида ўтказилади . Анализлар ва УТТ текширувлари ўтказилади. Онани саломатлигига эътибор берилади. Оёқда шишлар пайдо булиши мумкин , қон босими ошиши мумкин ва бошқа холатлар , бунга ўз вақтида эътибор бериш керак. УТТ да: болани тахминий оғирлигини , бўйи,  она қорнида қандай жойлашганлигига эътибор берилади . Болани туғилишига  таёргарлик қилинади . Болани она қорнида баъзи жойлашишлари, масалан кўндаланг  ёки йўлдошни жуда пастда жойлашиши баъзан хатто туғиш йўлини тўсиб қўяди ва яна бошқа ўзгаришлар,  болани “Кесарева” операцияси йўли билан олишга тўғри келади унда хомиладорларни туғиш пайтини режалаб ва операцияга белгилаш керак.

Болани соғлом ва бақувват туғилиши учун скрининг текширувларини ўз вақтида ўтказиш керак. Соғлом бола, она саломатлигига  боғлиқ.  Хомиладор аёлларда горманал, психологик ва яна бошқа кўпгина  ўзгаришлар бўлади, она атрофидаги инсонлар бу ўзгаришни тушуниб унга айниқса психологик  ёрдам бериши керак.  

 

 

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek