Тишларнинг асосий душмани…

Published by Менеджер on

Соғлом тишлар тўғри овқатланиш ва тишлар гигиенасига асосланган. Овқатланганимизда  тишлар орасида  ва тиш чуқурчаларида  овқат қолдиқлари тиқилиб қолади, бу қолдиқларда оғиз бўшлиғидаги бактериялар ривожланиб органик кислоталар хосил қилади,  кислоталар таъсирида   тишлар устида юпка чирк хосил бўлади ва минерал модалар билан реакцияга киришиб, тиш тошларига айланади.  Тиш чирклари ва  тиш тошлари таркибидаги бактериаларга шакар , таркибида шакар бўлган озиқ-овқат махсулотлари озиқа манбаи бўлиб хизмат қилади.

Тишларнинг асосий душмани шакар.

Оғиз бўшлиғидаги бактериалар углеводларни кислотага айлантиради. Ушбу кислоталар тишларга “хужум” қилади ва қаттиқлик учун жавоб берадиган минералларни йўқ қилади. Натижада тиш қопламаси юмшатилади ва кариес пайдо булади. Бундан ташқари шакар пародонтитни  кўзғаши мумкин. Шакар парадонтитни қўзғайдиган бактериаларни кўпайиши учун идеал  озиқа хисобланади. Тишларнинг касаллиги шакарнинг миқдорига эмас, кун довомида қайта – қайта истеъмол қилишимизга боғлиқ ва хар сафар  хосил бўлган кислота тишларимизга қайта таъсир қилаверади.

Яхши чайнаб ютиш керак булган сабзовотлар , мевалар ва бошқа озиқ-овқатлар  сўлак ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Сўлак тишларнинг соғлиги учун жуда мухимдир , чунки у химоя вазифасини  бажаради:  зарарли кислаталарни зарарсизлантиради, тиш сиртини қаттиқлигини тиклайди  ва оғиз бўшлиғини тозалайди. Масалан овқатдан кейин ейилган олма ,тиш шеткаси вазифасини бажаради ва тишларни устида  чирк пайдо бўлишини  олдини олади.

Иккинчи рақамли тиш душмани лимон кислатаси.

Лимон кислотаси тишлар билан алоқа қилганда тиш эмалини юмшатади  ва эррозияга олиб келади. Кока-Кола , цитрус шарбатлари  каби ичимликлар тиш эррозисига олиб келиши мумкин. Бу жараёнинг қўзғатиш учун кунига атиги икки пиёласи  ҳам  кифоя қилади. Кўпгина хатто “соғлом“  ичимликларда хам лимон кислотаси мавжуд. Ичимликлар  ва баъзи тайёр озиқ-овқатлар таркибидаги лимон кислотаси уларни сақлаш муддатини ошириш учун қўшилади. Зарарли таъсирини олдини олиш учун бу ичимликларни   “найча”  орқали ичганингиз маъқул.

Тиш учун нима фойдали.

Кариес  туғма касаллик эмас балки орттирилган касалликдир. Янги туғилган  чақалоқларда  кариесга олиб келувчи бактериалар  йўқ,  улар  ота-оналар ва бошқалар билан алоқа қилиш орқали оғиз бўшлиғига киради. Шунинг учун болалар ўзларини қошиқларига эга бўлишлиги  керак, бола сўрғичларни “тозалагандек” бўлиб ялаб болага бериш нотўғри.

Сут ва сув тишлар учун идиал ичимлик бўлиб қолади. Чой ва кофе зарарли эмас , бироқ сўлак ишлаб чиқаришни камайтиради, бу оғиз “ тозаланишини “ камайтиради.

Кальций тишларни шаклланишида ва  уларни соғлигини сақлашда мухим роль  ўйнашини  биламиз . Кальцийга  бой махсулотлар: творог, пишлоқ,  кунжут , бодом , балиқлар .Вояга етган одамнинг кунлик  кальцийга бўлган эхтиёжини қоплаш учун 100 грамм  пишлоқ истеъмол қилиш кифоя.

Овқатланиш одатларини ўзгартириш деярли мумкин эмаслигини эътиборга олиб  олимлар кариес пайдо бўлишни сабабларини   ўзгартириш йўлларини излашмоқда. Тиш устини қоплаган юпқа чиркка таъсир қилиш йўли билан ,кислотани  ишлаб чиқариш босқичида тўхтатиш мумкин экан. Гап шундаки  тиш устини қоплаган юпқа чирк микрофлораси   нафақат кислота  хосил қилувчи , балки ишқор хосил қилувчи бактериаларни ҳам ўз ичига олади. Бу бактериаларга озиқа булиб аргинин хизмат қилади. Бунинг  натижасида тишни қоплаган юпка чирк ва оғиз бўшлиғида кислота камаяди ва тиш эмалига таъсири камаяди.

Аргинин – бу табиий аминокислатадир.  У сулакда ва кўплаб озиқ-оқатларда мавжуд. Озиқ-овқат қўшимчаси сифатида кўпгина , шу жумладан болалар озиқ – овқатлари таркибига қўшилади. Америка озиқ – овқат ва фармацевтика назорати бошқармаси томонидан аргенин озиқ-овқат махсулотларида хавфсиз таркибий қисм сифатида тан олинган. Аргининни бу хусусиятидан келиб чиқиб уни замонавий тиш пасталарига эримайдиган кальций, фторидлардан  ташқари аргинин қўшилмоқда.  АҚШ да олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра кариес  деярли  30 % камайган. Кариес пайдо бўлишни олдини олишда тадқиқотлар давом этмоқда.

Кексаликка қадар тишларингизни соғлом сақлаш учун  оғиз гигиенасини  асосий қоидаларига риоя қилиш керак. Тишларни кунига икки махал тиш пастаси билан  тозаланг, тиш тозалагич ипларидан фойдаланинг. Стоматологга  мурожаат қилиб тишлар тошлари  ва чирклардан тазалатиб туринг.

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek