Тизза бўғимлари артрози.

Published by Менеджер on

Тизза бўғимининг артрози  – энг кенг тарқалган ортопедик паталогиялардан бири . Бу тизза  бўғимларининг суринкали касаллиги булиб,  тоғайни шикастланиши , ингичкалашиши ва суякни емирилишига олиб келади. Дойимий оғрик синдроми туфайли беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштиради ва ногиронликни келтириб чиқаради.

Келиб чикиш сабаблари :

  • Генетик мойиллик.
  • Шикастланишлар.
  • Инсон ёшига мос келмайдиган жисмоний хатти – харакатлар, массалан ёши кекса одомларга асфальтда югуриш зарар келтиради бу машкқ пайтида тиза бугимига сезирарли босим тушади , дистрофик ўзгарган тоғайларга шикаст етади.
  • Ортиқча вазн ва семириш.
  • Артрит ( тизза бўғимларини ялиғланиши) синовиал суюкликни кўпаишига ва унинг сифатини бузилишига олиб келади.
  • Метоболик касалликлар (масалан кальций моддасини етарли эмаслиги суякларда ва тоғайларда дистрофик ўзгаришларга олиб келади).
  • Ясси оёклик ( « плоскостопие») оғирлик марказини силжитади ва бўғимларга нотўғри кучланиш тишади.
  • Стресс ва асабий таранглик ( организимда метоболик ўзгаришлар келтириб чиқаради).

 

Даволаш.

Тизза бугинлари артрозини доволашни асосий вазифалари :

  • Тоғай ва суякдаги дегенератив жараён ривожланишини олдини олиш.
  • Оғрик ва реактив ялиғланишни тўхтатиш.
  • Бўғимларнинг функциясини яхшилаш.

Даволашда  доривор ва доривор булмаган усуллар  қўланилади.

Доривор усил билан доволанганда оғриқни тўхтатиш , ялиғланишни тузташга қаратилган дорилар. Тоғай тўқмаларини тикланишига йўналтирилган дорилар.

Доривор бўлмаган усулга даволаш бадан тарбияси , ҳар турдаги физиотерапия муолажалари , соғлом турмиш тарзи ( буларга:  юқори вазнни камайтириш, тизза бўғинига куч тушадиган жисмоний харакатларни камйтириш ва хокозо киради).

Тизза артрозини доволаш кенг қамровли бўлиши керак. Муваффакиятли доволашнинг мухим шартларидан бири ўз вақтида ташҳис қўйиш ва эрта даволашни бошлаш. Бу ремисия мудатини узайтиради , тоғай ва суяк шикастланишини ва тизза бўғинининг  деформациясини( қийшаишини)  олдини олади.

Айтиб ўтиш керакки бугинги кунда юз фоиз бу касалликдан фориғ бўлишни иложи йўқ, фақат юқорида айтиб ўтилган ўзгаришларни камайтириш мумкин. Асосий этибор тоғай тўқмаларини тикловчи дориларга қаратилган , бу жараён узоқ довом этади бунда бемордан сабир талаб қилинади, чунки  барча бошқа даволаш муолажалари қисман ёрдам беради ( оғриқни каматириш, ялигланишни камайтириш) ва вақтинчадир. Шунинг учун шифокор билан доимий мулоқатда бўлиб доволаниш тўғри бўлади. Умуман олганда бу касаллик иккиламчи , яъни бошқа касалликлар фонида пайдо бўлади ( семириш , травма, стресс) буларни хаммасини шифокор хисобга олиб даво муолажаларини тўғри йўналтиради.

 

 

 

 

 

 

 

 

Categories: Статья

0 Comments

Fikr bildirish

Avatar placeholder

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUzbek