Уйқусизликдан 10 маслахат.
Яхши уйқу – соғлом , тетик, хотиржам ҳаётимизнинг муҳим қисмидир.
Уйқу тасирида:
- Мия иш фаолияти яхшиланади. Даниялик олима Майкен Недергаард томонидан 2012 йилда мияда глимфатик каналлар борлиги аниқланди,бу каналлар орқали мия хужайраларида тўплаган захарли моддалар чиқиб кетади ва улардаги метоболик ўзгаришлар тикланади. Эътиборлиси шундаки бу каналлар уйқумизда, уйғоқлигимизга қараганда 10 баравар кўпроқ ишлайди. Мия кун давомида олган информацияни уйқуда саралайди, керакмас ўткинчи информацияни йўқотади, кераклисини мустахкамлайди. Мия “тозаланади”.
- Тана бўшашади, мушаклардаги чарчоқ кетади.
- Ички аъзолар иш фаолияти тикланади.
- Иммунитет мустахкамланади (тунда ухлаганимизда эпифиз мелатонин гармонини ишлаб чиқаради. Мелатонин антиоксидант ва иммуностимулятор таъсирига эга).
Уйқусизлик таъсирида :
- инсонда сурункали чарчоқ пайдо булади.
- фикримизни бир жойга тўплаш пасаяди.
- ёдлаш ва ўрганиш кобилиятимиз пасаяди .
- жахл , тажовуз ривожланади.
- депрессияга мойиллик ошади.
- бош оғрийди , қон босими ошади.
- юз терисини сифати ва умумий кўриниши ёмонлашади .
- ортиқча вазн ошади ва бошқа кўпгина касалликларни келтириб чиқаради.
Уйқусизликни келиб чиқишини сабаблари жуда кўп:
- стресс
- нотўгри кун тартиби, зарарли одатлар (чекиш , спиртли ичимликлар ичиш).
- таркибида кофеин модаси бор ичимликларни кўп истеъмол қилиш,
- ётишдан олдин “телефонда” ўтириш,
- хомиладорлик ( токсикоз , хомилани катталиги ётишга ноқулайлик келтириши, тез тез хожатга тортиши).
- климикс даври,
- қон босими касаллиги , қандли диабет касаллиги ва бошқа кўпгина омиллар таъсир қилади.
Уйқусизликни енгиш учун ухлатувчи дорилардан доимо муттасил фойдаланиш , дориларнинг ножўя таъсирини келтириб чиқаради ва қоловерса дорилар уйқуни “сунъий” қилиб , физиологик табиийлиги бўлмайди. Бунга алтернатив сифатида доривор гиёхлардан фойдаланиш яхши самара беради.
Нима қилишимиз керак?
Уйқусизликка олиб келадиган хар хил одатларимиздан қутулишимиз керак.
- Соат 22:00 дан кеч ётмасликка харакат қилинг.
- Тўғри овқатланиш режимига рио қилинг, кечки овқат ухлашдан камида 3 соат олдин ейилиши керак.
- Ухлашдан олдин спиртли ичимликлар, таркибида кофеин модаси бор ичимликлардан сақланинг.
- Ухлайдиган хонани шамоллатинг.
- Кечки сайрлар тезроқ ухлашга ёрдам беради.
- Ўрнингиз қулай бўлсин.
- Етишдан олдин телевизор , компьютерлардан фойдаланманг.
- Ўринга фақат ухлаш учун ётинг.( телевизор кўришга ва шунга ўхшаш ишлар учун ётманг.)
- Эрталабки жисмоний тарбия кун давомида тетик бардам юришизга яхши ёрдам беради.
Доривор гиёҳлардан дамламалар ичиш уйқисизлика яхши ёрдам беради .
Жумладан:
- Доривор мойчечак ( ромашка) – уйқусизликдан яхши ёрдам беради , ҳамда қўрқув, бесарамжомликни йўқотади.
- Доривор валериана (Валериана)- асаб тизимини тинчлантиради, уйқуни сифатини яхшилайди ва тез ухлашга ёрдам беради.
- Лаванда эфир мойларга бой ўсимлик, стрессда , депрессияда яхши таъсир қилади.
- Ялпиз (мята) – ёмон хиссиётни(эмоцияларни) камайтиради , кучли стрессларда яхши ёрдам беради ва тез уйқуга кетишга ёрдам беради.
- Лимон ўт (мелиса) – уйқуни сифатини яхшилайди , қон босимини туширади.
- Тоғжамбул ( тимьян) кучли чарчагандаги уйқусизликка ёрдам беради, стресс, асабийлашишда ҳам фойдаси катта.
- Маврак ( шалфей) – стрессдан, тез асабийлашишдан ёрдам беради.
- Қулмоқ оддий ( хмель) – тинчлантурувчи хусусиятга эга.
- Тоғрайхон ( дущица) – тутақиб кетишни пасайтиради, асаб ўта чарчаганда тинчлантиради.
- Арслонқуйруқ ( пустырник). Уйқуни сифатини оширади, вахимани камайтиради, қон босимини туширади, тез уйқуга кетишга ёрдам беради.
Йиғма рецептлар:
Мойчечак ва лавандадан чой.
- Ҳар иккаласидан бир чой қошиқдан олинади бир стакан қайноқ сувга 15 минутга дамланади.
Докадан ўтқазиб сут , асал кўшиб ичилади.
Марақанд чойи:
- 1чой қошиқ лимон ўт ва ялпиз баргларини олиб 1 стакан сутга солинади паст оловда қайнатилади, қайнаб чиқиши билан оловни ўчириб 10 минутга дамланади , ярим чой қошиқ асал қўшилиб ичилади.
Тинчлантурувчи йиғма:
- 2:2:1 пропорциясида далачой, мойчечак гуллари, лимон ўт барглари аралаштирилади . йиғмадан бир ярим кошиқ олинади бир стакан сувга 10 минутга дамланади докадан ўтқазиб ярим чой қошиқ асал билан ухлашдан 1 соат олдин ичилади.
Албатта бу бир қисқа маълумот, саволларингизни жўнатинг жавоб берамиз.
Доимо соғ- саломат бўлинг.
0 Comments